Турк сериаллари нафақат мамлакат ичида, балки дунё бўйлаб катта аудиторияга эга. Шунинг учун етакчи актёр ва актрисаларнинг гонорари ҳам рекорд даражада юқори. Қуйида ҳозирги кунда бир серия учун энг кўп ҳақ оладиган юлдузлар рўйхати билан танишинг.
1. Can Yaman
Италия ва Лотин Америкасида ҳам машҳурликка эришган Can Yaman сериал ва реклама лойиҳаларида улкан талабга эга. Унинг бир серия учун гонорари тахминан 5 миллион лира (~150 минг евро).
2. Çağatay Ulusoy
Netflix ва бошқа йирик платформалардаги роллари билан ном қозонган Çağatay Ulusoyнинг ҳақи 3,5 миллион лира (~105 минг евро). Унинг харизмаси ва халқаро машҳурлиги сериалларнинг экспорт қийматини оширади.
3. Kıvanç Tatlıtuğ
Турк экранларининг классик суперстари Kıvanç ҳар доим юқори бюджетли лойиҳаларда қатнашади. Бир серия учун оладиган маоши — 3 миллион лира (~90 минг евро).
4. Serenay Sarıkaya
Serenayнинг ижодий қирралари ва рекламадаги муваффақиятлари уни сериал продюсерлари учун қиммат қилади. Унинг гонорари — 2,5 миллион лира (~75 минг евро).
5. Demet Özdemir
Комедиядан тортиб драматик ролларгача кўп қиррали маҳорати билан машҳур бўлган Demet ҳозирги кунда бир серия учун 2 миллион лира (~60 минг евро) олади. Шу билан бирга реклама ва бренд ҳамкорликлари орқали қўшимча катта даромад ҳам топади.
6. Hande Erçel
Турк сериалларининг энг машҳур юлдузларидан бири саналадиган Hande Erçel ҳозирги кунда бир серия учун тахминан 2 миллион лира (~65 минг евро) олади. Шунингдек, у реклама кампаниялари ва бренд ҳамкорликлари орқали қўшимча катта даромад топади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!