07:43 / 05.11.2021
1 611

Антибиотикларни қачон қабул қилган ва қандай ҳолларда улардан тийилган маъқул?

Антибиотикларни қачон қабул қилган ва қандай ҳолларда улардан тийилган маъқул?
Фото: «Домашний очаг»
Антибиотиклар яллиғланиш қарши самарали таъсир кўрсатади, аммо исталган дори воситаси сингари уларни қабул қилганда ҳам эҳтиёт бўлиш муҳимдир. Шифокорларнинг огоҳлантиришича, антибиотикларни назоратсиз қабул қилиш, дозани ошириб юбориш ёки қабул қилиш қоидаларига риоя қилмаслик ва ўзбошимчалик қилиш инфекцияни сурункалига айланишига сабаб бўлиши мумкин. Қачон антибиотикларни қабул қилса бўлади, қандай вақтларда эса йўқлиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Эслатма: Ҳар қандай дори воситасини шифокор кўрсатмасига асосан қабул қилиш керак.

Қулоқ касаллиги инфекцияларида
Мумкин эмас

Қулоқ касалликларига сабаб бўладиган аксарият инфекцияларда, хусусан, икки ёшдан катта болалардаги аломатларда дарҳол антибиотик қабул қилмаслик керак. Бир-икки кун ўтгандан кейин ҳам белгилар йўқолмаса, шифокорга мурожаат қилиш ҳамда унинг кўрсатмаларига риоя қилиш керак.

Мумкин
Кучли ва лўқиллайдиган оғриқ ҳатто бир неча кундан кейин ҳам қолмаса антибиотик қабул қилиш керак бўлади.

Тери аллергик касаллиги — экземада
Мумкин эмас

Антибиотиклар тери қизариши ва қичишида яхши ёрдам бермаслиги мумкин. Шу боис экземага хос белгилар кузатилганда шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Мумкин
Теридаги бактериал инфекция белгилари — йирингли яра, шилиниш ҳамда яллиғланишда антибиотик самара бериши мумкин.

Респиратор инфекциялари
Мумкин эмас

Шамоллаш ва гриппни, шунингдек, йўтал ҳамда бронхит касалликларини аксарият ҳолларда вирус келтириб чиқаргани учун ҳам антибиотиклар самарасиз бўлиши мумкин.

Мумкин
Йўтал икки ҳафтадан кўп давом этса, стрептококк инфекцияни аниқлашга топширилган тест ижобий чиққанда антибиотикни қабул қилса бўлади.

Синусит инфекция
Мумкин эмас

Совуқдан орттирилган тумов баъзи ҳолларда бир ҳафтада ўтиб кетади.

Мумкин
Тумовга хос симптомларнинг бир ҳафтада ўтиб кетмаслиги, бош оғриғининг тўхтамаслиги, бурундаги суюқликнинг яшил ранг ва бадбўйлигига бактериялар сабаб бўлиши мумкин. Бундай вазиятда антибиотик қабул қилиш керак.

Сийдик йўлларидаги инфекцияларда
Мумкин эмас

Сийдик таҳлилида бактерия бактерия борлиги аниқланса, бироқ ҳеч қандай аломатлар кузатилмаса, дарров антибиотик ичишга шошилмаслик керак. Гап шундаки, организмда антибиотикларнинг ўзига чидамли бактериялар пайдо бўлишига олиб келиши ҳам мумкин.

Мумкин
Аломатлар кузатилганда ва оғриқ бўлганда қабул қилса бўлади. Аммо ундан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Антибиотикларни қачон қабул қилган ва қандай ҳолларда улардан тийилган маъқул?