Йилнинг совуқ мавсуми ўзи билан олиб келувчи турли шамоллаш хасталикларини нафақат дори воситалари, балки табиий воситалар, масалан, эфир ёғлари ёрдамида даволаш ҳам мумкин. Улар бактерияларни ўлдириш хусусиятига эга эканлиги, шунингдек, иммун тизими фаолиятини фаоллаштириши туфайли шамоллашни жуда тез бартараф этади, деб ёзади Дарё нашри.
Шамоллашга қарши энг самарали эфир ёғлари эвкалипт, лаванда ва чой дарахти ёғлари бўлиб, дорихонадан айнан уларни харид қилишни тавсия этамиз.
Шамоллашдан халос бўлишга кўмак берувчи энг кучли воситалардан бири эфир ёғлари билан ингаляция қилишдир.
Ингаляция қилиш учун чойнакни қайнатиб, унга танлаган ёғдан 3—4 томчи қўшинг. Қалин қоғоздан найча ясаб, уни чойнак бурнига кийгизинг ва иссиқ ҳавони найча орқали бурун ёки оғзингиз билан ютинг. Жуда иссиқ ҳавога куйиб қолмаслик учун буғни эҳтиёткорлик билан ютиш лозим. Ингаляциядан сўнг дарҳол иссиқ тўшакда ўраниб ётиш тавсия этилади.
Чойнак ўрнини қадимий усул ҳам боса олади. Иссиқ сувни кастрюлька ёки тарелкага қуйиб, керакли ёғдан томизинг ва бошингизни сочиқ билан ўраб, юзингизни буғга тутинг.
Шамоллашга қарши воситалардан яна бири баданни ёғ билан ишқалашдир. Бунинг учун нафақат эфир ёғи балки бошқа, асос ёғ ҳам керак бўлади. Исталган ўсимлик ёғидан фойдаланиш мумкин. Бироқ зайтун ёғи кўпроқ фойдали хусусиятларга эга ҳисобланади.
Бир ош қошиқ асос ёғга ўн томчи эфир ёғи қўшиб, ҳосил бўлган аралашмани баданга суринг. Бу жараённи ингаляциядан аввал ёки мустақил жараён сифатида ухлашдан аввал ўтказиш тавсия этилади.
Эфир ёғлар билан даволаш юз йиллардан бери қўлланиб келинади ва антибиотиклардан фарқли равишда зарарли оқибатларни келтириб чиқармайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади