Германиялик машҳур профессор Петер Акст худди шу мавзуда тадқиқот ўтказиб, кейинчалик китоб ёзди. Китоб тўлиқлигича дангасаларга бағишланган, дейди Hordiq.uz нашри.
— Бизга Яратган чекланган миқдорда қувват ато этган, — дейди профессор. — Кўпчилик ҳаёти давомида спорт билан шуғулланади, югуради, елади. Ўйлайдики, шундай қилса, бир жойда қўл қовуштириб турмаса, албатта сарфланган қувват ўрнига янгиси йиғилади. Афсуски, ундай эмас. Йўқотилган қувват ўрнига янгиси келмайди. Дангасалар эса асабийлашмайди, жонини қийнамайди. Диванда ётганча газета ўқийди, ё телевизор томоша қилади. Шу сабабли уларга берилган қувват заҳира сифатида сақланиб қолади ва бунинг эвазига дангаса узоқ умр кўради. Спорт билан фаол шуғулланиш, қувват йўқотиш эса организмнинг тез қаришига сабабчи бўлади…
Бу ҳақиқатга яқинми-йўқми, ҳали экспертлар ўз фикрларини айтишганича йўқ. Бир нарса маълумки, дангасалик туфайли ҳаммадан узоқ умр кўрган одамни ҳали дунё аҳли кўрмаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди