Савол: Аёл турмуш қургандан кейин эрининг фамилиясига ўтса бўладими?
Жавоб: Модомики урфда бу ҳол кишини танитиш йўлларидан бири ҳисобланса, хотин эрнинг фамилиясини олиши жоиз ишдир. Фақат шарти шуки, бу шариатда қайтарилган насабни даъво қилиш йўли билан бўлмасин. Масалан эрнинг бобоси Иброҳим бўлса, шундан оила Иброҳимов фамилияли бўлса, хотин ҳам мен Иброҳим отанинг авлодиданман, деган даъвони қилмасин. Аммо шунчаки ўзини танитиш воситаси ўлароқ, эр фамилиясига ўтишнинг зарари йўқ.
Бунга қуйидагилар далил бўлади: Қуръони каримнинг Таҳрим сураси, 10-оятида «Нуҳнинг хотини ва Лутнинг хотини», дейилади. Набавий Суннатда келишича, Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг хотинлари Зайнаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, киришга изн сўрайди.
Шунда: «Ё Расулаллоҳ, бу Зайнаб, сизнинг олдингизга киришга изн сўраяпти», дейишди. У зот: «Зайнабларнинг қайси бири», дея сўрадилар. «Ибн Масъуднинг хотинлари», дея жавоб қилшганда, «Ҳа, унга изн беринглар!», дедилар. Унга киришга изн берилди» (Имом Бухорий ривояти).
Демак, урфда жорий бўлса, аёлнинг эр фамилиясига ўтиши жоиз. Фақат бунда насаб даъвоси бўлмаслиги шарт.
Валлоҳу аълам.
Манба: azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади