00:32 / 23.07.2018
6 454

Мунажжимлар башорати: 23 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 23 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

23 июль куни хоҳлаган усулда иш бажаришингиз мумкин. Сизнинг йўлларингиз очиқ, муаммоларингизни ижобий ҳал этишда ҳеч ким тўсиқ бўла олмайди. Тўсиқ бўлишга уринганлар ҳам муваффақиятсизликка учрайди. Кун давомида дўстлар билан бирга тоғ ён-бағирларига кетиб дам олсангиз ҳам зиён қилмайди. Аммо муҳаббатда бу эркинлик ўтмайди. Бу масалада жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Акс ҳолда орангиздаги муносабатга путур етади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Кунингиз бироз чалкашликлардан иборат бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бир хиллик кўпроқ кўзга ташлана бошлайди. Лекин қандай истагингиз бўлмасин, улар осонликча, хамирдан қил суғурган каби енгил амалга ошиши ёқимли. Тўғри эмасми? Бугун хориж тилларини ўрганиш, иқтисодий ва сиёсий соҳадаги ҳаракатлар муваффақиятли кечади. Муҳаббатда ҳам энг юқори чўққиларни забт этасиз. Оила қурмаганларнинг айримлари тўй тадоригини кўришга шайланишлари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

23 июль куннинг биринчи ярмиданоқ эмоцияни жиловга олиб, ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Сабаби, азалий орзуларингиз олдинма-кетин ҳақиқатга айлана бошлаши мумкин. Афсуски, молиявий муаммоларнинг ижобий ҳал бўлиши сезиларли қийинчилик туғдиради. Шунинг учун тежамкорликка алоҳида эътибор қаратинг. Қувноқ давраларда кўпроқ бўлиш кайфиятингизни чоғлаб, саломатлигингиз янада мустаҳкамланишига ёрдам беради. Бироқ спиртли ичимликлар ва экзотик таомлар истеъмол қилишингиз тавсия этилмайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Эрталабданоқ ўзингизни ўзингиз руҳан кўтаринки бўлишга мажбур этинг. Шундай қилингки, кайфиятингиз аъло даражада бўлсин. Ана унда кун бўйи ишларингиз албатта бароридан келади. Молиявий муаммоларни бартараф этишингиз жараёнида майда-чуйда ноқулайликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Буларга ҳам эътибор қаратиб ўтирманг. Тўғри, миллионлаб доллар даромад олмайсиз. Лекин худойим сизни бу соҳада ранжитмайди. Иншооллоҳ ўзи маъқул топган миқдорда даромадингизни беради. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

23 июлда арслон буржида таваллуд топганларнинг баъзилари жуфти билан сен-менга бориб қолиши мумкин. Лекин бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Жиддий муаммолар туғилмайди. Эр-хотин қандай жанжал бошлаган бўлса, орадан қисқа вақт ўтиб ярашиш палласига киради. Моддий масалада ҳеч кимдан қарз бўлиб қолмасликка ҳаракат қилинг. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз учун куннинг иккинчи ярмида янги имкониятлар эшиклари очилиш арафасида турибди. Кечқурун оилангиздагиларга нисбатан қўпол муносабат юритмаслигингиз тавсия этилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Атрофингиздагилар орасида ғазабингизни қўзғайдиганлар, энсангизни қотирадиганлар бўлса, бепарво тортишга урининг. Уларга нисбатан ҳам дўстона муносабат юритаверинг. Чунки ҳар ким экканини ўради. Нимани ният қилса, Яратган ўшани албатта беради. Демак, сиз яхшилик ва соғлиқ сўрайверинг. Иншооллоҳ оласиз. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини ниҳоятда эҳтиёт қилишлари зарур. Муҳаббатда тўғрисўз бўлинг. Кечқурун баъзилар хизмат сафарига отланиши мумкин. Бу сафар мавқеингиз ошишида муҳим рол ўйнайди.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

23 июль куни айтмаган гапингизни айтдига, қилмаган ишингизни қилдига чиқаришлари, сизни айбсиз айбдорга айлантириб қўйишлари кутилади. Сизга бу нарса мактаб бўлса ажаб эмас. Келгусида ўз режаларингиз, орзуларингиз, муваффақиятларингизни дуч келган одамга гуллайвермайдиган бўласиз. Шахсий муносабатларда ўзингизга нисбатан қаттиққўл бўлинг. Оила қурмаган бўлсангиз ва яқинда ўзингизга ёқадиган бир инсон билан танишган бўлсангиз, бугун ҳам бошингиздан синов лаҳзаларини ўтказишингиз эҳтимоли йўқ эмас.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Куннинг биринчи ярмида қўшимча даромад келтирувчи ишлар таклиф этишади. Ишлар сони шу қадар кўпки, уларнинг орасидан энг яхшиларини танлаб олиш имкониятингиз бор. Шошилмасангиз, ўша ишларни бошқалар илиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Саёҳат қилиш истагида юрганлар бугуноқ йўлга чиқишлари зарур. Сизни олдинда муваффақиятли онлар кутиб туради. Иш ва шахсий ҳаёт масаласида ҳеч кимга маслаҳат солманг. Бу ишни қалбингизга қўйиб беринг. У сизга тўғри йўл кўрсатади. Саломатликни асранг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

23 июль куни тафаккурингизгина сизга ишончли ҳамроҳ бўла олади. Неки ишга қўл урманг, унга суянинг. Майли, иш кўзингизга майда туйилса-да, барибир тафаккурни ишга солинг. Хато қилмайсиз. Эътиборингиз учун кўпинча кўримсиз ва майда туйилган юмушлар ҳам мўмай даромад келтиради. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар ўзини ёмон ҳис эта бошлаш хавфи бор. Бу ҳаддан ташқари кўп вақт қуёш тиғида ётиш, чўмилиш сабабли ҳам юзага келиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Интуиция тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганлар учун энг яқин дўст ва маслаҳатгўй вазифасини ўтайди. Иш жойингизда раҳбарлар тарафидан танқид ёки танбеҳ эшитсангиз, хотиржам қабул қилинг. Сўз қайтариб барака топмайсиз. Айримлар шахсий бизнес билан шуғулланиш жараёнида қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласи ҳисобланган инсон билан жуда яқин дўстлик риштасини боғлаши мумкин. Аниқроғи, улар бир-бирларини севиб қолишлари эҳтимолдан холи эмас. Фақат бу муҳаббат романини вақтинча бўлса-да атрофдагилардан сир тутинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

23 июлда тадбиркорлик билан шуғулланувчилар янги ҳамкор топишлари ва у билан фойдали шартномани имзолашлари кутилади. Молиявий муаммоларингиз бугун хамирдан қил суғурган каби енгил бартараф этилади. Киссангиз пулга тўлади худо хоҳласа. Муҳаббатда ҳам омадли лаҳзаларни бошдан кечирасиз. Айрим оила қурмаган йигитлар бугун ниҳоят ўзи ёқтирган қизга кўнгил изҳорини айтиши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Балиқ буржи остида туғилганларнинг бугунги куни осуда, асабийлашишларсиз ўтиши кутилмоқда. Ўтган ҳафтадан қолиб кетган юмушларни бажаринг. Тадбиркор бўлсангиз, бугун куннинг иккинчи ярмида хориж компанияларидан бири билан ҳамкорлик ришталарини боғлашингиз учун қулай имконият туғилиши мумкин. Пулингизни жуда тежаб ишлатинг. Акс ҳолда инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 23 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?