Бир аёл кўчада кетиб турса йўл четида ерга расм чизиб ўтирган болага кўзи тушиб қолибди. Яқинига бориб:
– Нима қиляпсан? – болакай деб сўрабди.
Болакай:
– Жаннатни бўлиб–бўлиб, сотяпман, – хола дебди.
Бу жавоб аёлга жуда ҳам маъқул бўлиб:
– Менга ҳам ўша ердан сотасанми, қанча туради? – деб сўрабди.
– 20 динор хола, – дебди болакай.
Аёл болакайга пулни бериб, йўлида давом этибди. Уйига етиб келиб, бу ҳодисани унутибди. Уй юмушлари билан банд бўлиб, бутун оиласини тинчитиб, бир амаллаб уйқуга кетибди. Туш кўрибди. Тушида жаннатда юрган эмиш. Эртаси кун бўлган воқеани эрига айтиб берибди. Эри ҳам бу ҳодисадан ҳайратга тушиб, болани қидириб кўчага чиқиб кетибди. Болани қидириб топса, у ҳали ҳам ерга расм чизиб ўтирган эмиш. Унга яқин келиб нима қилаётганини сўрабди. Бола яна ўша жавобни берибди. Эркак унга қараб:
– Менга ҳам ўша ердан сотгин, қанча туради? – деб сўрабди.
Болакай:
– 1 миллион динор туради амаки! – деб жавоб берибди.
Бу жавобдан таажжубга тушган киши:
– Сен бола нима деяпсан ўзи, кеча мени хотинимга 20 динорга сотибсан–ку, – дебди бироз асабийлашиб.
Болакай жаҳли чиқиб турган одамга қараб:
– Амаки, хотинингиз у пулни жаннатни сотиб олишга эмас, мени кўнглимни олиш учун берган эди. Сиз жаннатни шунчалик арзон деб ўйладингизми?! – дебди... Бу жавобдан ҳалиги одам лол бўлиб қолибди.
Жаннат арзон ҳам эмас, қиммат ҳам эмас. Унинг қадру қимматини бу дунёнинг молу дунёси, ўлчовлари билан ўлчаб бўлмайди. Жаннатни қўлга киритишнинг йўли кўп, улардан бири Аллоҳ бандаларининг кўнгилларини олиш орқали бўлади, дейдилар устозларимиз.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади