Тошкент шаҳрида 2–4 ноябр кунлари бўлиб ўтган халқаро китоб кўргазмасида «Энг яхши китоб» кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари эълон қилинди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар берди.
Натижаларга кўра, «Тарихий мавзудаги энг яхши нашр» — «Янги аср авлоди» нашриётига Набижон Боқийнинг «Қизил тошбўрон» номли китоби учун берилди.
«Қатлнома» асари орқали китобхонлар қалбидан жой олган ёзувчи ва публицист Набижон Боқийнинг мазкур асари XX аср жамоатчилигида турли қарашлар уйғотган, фидокор жадидлар ҳаракати намояндалари сафида ўз ўрнига эга бўлган шахс — Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳаётини қамраб олган салмоқли ҳужжатли роман ҳисобланади.
Асар Ҳамзанинг 1889 йилдан 1929 йилгача давом этган 40 йиллик ҳаётидан ҳикоя қилади. Таржимаи ҳолидан тортиб, ижодий фаолияти, сиёсий қарашлари ва йиллар давомида кўп сонли китобхонларни катта сўроққа рўбарў қилган қатл сабаблари — барчаси мазкур «Қизил тошбўрон» остида яширинган.
Ёзувчи Набижон Боқий китоб ҳақида фикр билдирар экан Ҳамза ҳақиқатан ҳам ваҳшийларча ўлдирилгани, лекин қотилликни уюштирганлар бошқа, жазоланганлар бошқа бўлганига эътибор қаратди.
«Диндорлар жазоланади. Диндорларнинг алоқаси йўқ. Ароқ ичиб, наша чекиб юрган одам диндор бўладими? Диндан чиқиб кетган одамлар улар. Ҳамзанинг ўлимига диндорларнинг алоқаси йўқ. Лекин ўшанда Ҳамза баҳонасида диндорлар маҳв этилган. Мажақлаб, янчиб ташланган...», — деди китоб муаллифи.
Танловнинг бош мукофоти — Гран-при «Манас» ҳамда Чингиз Айтматов Миллий академиясига (Қирғизистон) «Манас»ни дунёга танитганлар» номли китоблар туркуми ҳамда ноширлик соҳасида эришган юксак натижалари учун берилди.
Шунингдек, яна бир қатор номинациялар бўйича энг яхшилар аниқланиб, I даражали дипломлар билан тақдирланган:
- «Энг яхши адабий-бадиий нашр» — «Академнашр» нашриётига (Ўзбекистон) ёзувчи Назар Эшонқулнинг 2 жилдлик «Сайланма» китоби учун;
- «Энг яхши болалар адабиёти» — «Вятка» нашриётига (Россия) Тамара Копаневанинг «Вяткое далёко» китоби учун;
- «Энг яхши илмий-оммабоп нашр» — «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйига Абу Райҳон Берунийнинг 7-жилддан иборат «Сайланма» асарлар тўплами учун;
- «Энг яхши бадиий-безакли нашр» — «Замон пресс» нашриёт уйига «Алишер Навоий асарлари XV-XVI аср китобат санъати дурдоналарида» китоби учун берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди