
Москвада суд бизнес-тренер Аяз Шабутдинов иши бўйича ҳукм чиқарди. Кейинги етти йилни блогер умумий тартибли колонияда ўтказади. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.
Шунингдек, у беш миллион рубль миқдорида жаримага тортилди ва 113 та фирибгарлик эпизодида айбдор деб топилди. Унинг иши бўйича етказилган зарар 57 миллион рублдан ошди.
Миллионер блогер ва бизнес-тренер Аяз Шабутдинов 2023 йил 3 ноябрь куни Москвада қўлга олиниб, тергов изоляторига жўнатилди. Тергов версиясига кўра, Шабутдинов ва унинг шериклари (жумладан, "Like Center" компанияси орқали) харидорларда "муваффақиятли бизнес яратиш ва ортиқча даромад олиш бўйича ёлғон умидлар" туғдирган курсларни сотишган.
Иш жараёнида Шабутдинов аввал бошда айбини тан олмаган бўлса-да, кейинчалик қилган хатосини эътироф этди. У ўз сўзларида “ишончни қайта тиклаш учун чин дилдан меҳнат қилишга тайёрман”, — деб билдирди. Шунингдек, у ўз таълим дастурларига нисбатан ортиқча умидлар пайдо бўлгани учун барчадан узр сўради. Айтишича, тергов изоляторида бўлган пайтда у ўз хатолари ҳақида чуқур ўйлаш имконига эга бўлган.
2024 йил февраль ойида Шабутдиновга нисбатан фирибгарлик бўйича яна еттита жиноий иш қўзғатилгани маълум бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! 
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 