date

Toho студияси янги Godzilla фильмини эълон қилди

Toho студияси янги Godzilla фильмини эълон қилди
2025 йилнинг 3-ноябрда Токио шаҳрида бўлиб ўтган Godzilla Fest 2025 фестивалида Toho студияси машҳур франчайзингнинг навбатдаги фильми — Godzilla Minus Zero номини эълон қилди, деб хабар бермоқда The Wrap. Фильмнинг логотипи режиссёр ва сценарий муаллифи Такаши Ямадзаки томонидан чизилган.

У аввалроқ Godzilla Minus One фильми устида ишлагани билан танилган. Ҳозирча янги фильмнинг сюжет ҳақида маълумот берилмади.

Minus Zero номи мухлисларда саволларни келтириб чиқарди. Аввалги Minus One фильми 1954 йилги оригинал фильм воқеаларидан олдинги даврни ёритган эди.

Энди эса «Minus Zero» нимани англатади, деган савол очиқ қолдирилди. Яратувчилар эса фақат «янгиланишларни кузатиб боринг» дея маслаҳат бердилар.

Мухлислар янги фильм биринчи Godzilla фильмига ремейк бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бироқ бу ҳақда фақат келажакдаги расмий эълонлар тасдиқлаши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Toho студияси янги Godzilla фильмини эълон қилди