2024 йилда Ўзбекистонда ўтказилган концертлар томошабинлари сони 10,5 миллионга етди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, мамлакатда 98 та концерт ташкилоти фаолият юритган.
Концертларга ташриф буюрувчилар сони бўйича энг юқори қайд этилган ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри — 5,810,600 киши
- Самарқанд вилояти — 505,200 киши
- Қорақалпоғистон Республикаси — 461,900 киши
- Сурхондарё вилояти — 403,300 киши
- Хоразм вилояти — 397,100 киши
Ушбу маълумотлар концертлар ва оммавий тадбирларга бўлган талабнинг ошишини, айниқса Тошкент ва ҳудудларда янги форматлар ва иштирокчиларнинг кўпайишини англатади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар