Ўзбекистон Марказий Банки томонидан ўлчовли олтин қуймаларнинг 22-сентябрдаги сотув нархлари эълон қилинди.
1 грам олтин нархи олдинги қийматга нисбатан 15200 сўмга ошган.
Ўлчовли олтин қуймаларнинг нархлари қуйидагича:
5 грам - 7 469 000 сўм.
10 грам - 14 938 000 сўм.
20 грам - 29 877 000 сўм.
50 грам - 74 692 000 сўм.
100 грам - 149 385 000 сўм.
Ўлчовли олтин қуймаларни Ўзбекистондаги барча банкларнинг офисларидан харид қилиш мумкин.
Эслатма: Банк офисига боришдан олдин олтин қуймалар мавжудлигини аниқлаштириб олиш ёдингиздан чиқмасин. Олтин нархи жадал суръатда ошиб бораётганлиги сабабли сотувларнинг ҳажми ҳам ортган. Кўплаб банк офисларида олтин қуймаларнинг тугаб қолиш эҳтимоли мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг