date

15 ёшли қиз жасади қўшиқчи D4vd автомашинасидан топилди

15 ёшли қиз жасади қўшиқчи D4vd автомашинасидан топилди

Лос-Анжелесда Fortnite ва Arcane саундтреки муаллифи, 20 ёшли қўшиқчи D4vd (ҳақиқий исми Дэвид Бурк) машинасидан ўтган йили бедарак йўқолган 15 ёшли Селест Эрнандеснинг жасади аниқланди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Маълумотларга кўра, 8 сентябр куни полиция D4vd автомашинасидан келган ёқимсиз ҳид сабабли эвакуатор чақирган. Шу пайт текширув жараёнида марҳумнинг қолдиқлари топилган.

Суд-тиббий экспертиза Эрнандес шахсини тасдиқлади. Ҳозирча ўлим сабаби аниқ эмас, аммо маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари воқеани қотиллик сифатида тергов қилмоқда.

Қўшиқчининг вакили маълум қилишича, D4vd воқеадан хабардор қилинган ва расмийлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Жасад топилган пайтда у гастроль сафарида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Эрнандес 2024 йил апрелидан бери йўқолган эди. Шу вақтда у 14 ёшда, D4vd эса 19 ёшда бўлган. Daily Mail ёзишича, улар ўша пайтда ишқий муносабатда бўлган, қизнинг оиласи ҳам бу муносабатни тасдиқлаган.

Нашр қўшимча қилиб, уларнинг ижтимоий тармоқлардаги қўшма суратлари ва иккаласининг кўрсаткич бармоғидаги “Shh…” ёзувли татуировкани бу муносабатга далил сифатида келтирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 15 ёшли қиз жасади қўшиқчи D4vd автомашинасидан топилди