date

Тошкентдаги ҳавонинг ифлослиги жаҳон рейтингида биринчи ўринда

Тошкентдаги ҳавонинг ифлослиги жаҳон рейтингида биринчи ўринда

Тошкент шаҳри ҳозирда дунё бўйлаб энг ифлос шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳаво ҳолати нафас олиш учун хавфли даражага етган, айниқса шаҳарнинг Учтепа ва Олмазор туманларида.

Аҳолига қуйидаги тавсиялар берилди:

  • Ташқарида вақт ўтказишни иложи борича камайтириш;
  • Деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш;
  • Ташқарига чиққанда ниқоб ёки респиратор тақиш.

Бундан ташқари, ҳафтанинг бошида магнит бўронлари пайдо бўлди. Бу ҳолат бош оғриғи, қон босими кўтарилиши ва ҳолсизлик каби аломатларга сабаб бўлиши мумкин.

Қарши шаҳрида ҳам ҳаводаги РМ-2.5 заррачалари миллий нормага нисбатан 2-3 баробар ошган.

Бундай юқори даражадаги ҳаводаги ифлосланиш фақат транспорт ва саноат фаолияти билан чекланмайди, балки қурилиш материаллари, дарахтларнинг кесилиши ва яшил ҳудудларнинг камайиши билан ҳам боғлиқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентдаги ҳавонинг ифлослиги жаҳон рейтингида биринчи ўринда