date

Тим Буртон ва Моника Беллуччи ажрашди: ҳурмат билан якун

Тим Буртон ва Моника Беллуччи ажрашди: ҳурмат билан якун

Машҳур Голливуд режиссёри Тим Буртон ва италиялик кино юлдуз, модел Моника Беллуччи ўз муносабатларини якунлаганини маълум қилишди. Уларнинг AFPга берган қўшма баёнотида, ажралиш қарори “ўзаро чуқур ҳурмат ва эътибор билан” қабул қилингани таъкидланган.

Буртон ва Беллуччи ўртасидаги ишқий алоқалар 2023 йилда тасдиқланганди. Орадан кўп ўтмай, Моника машҳур 1988 йилги култ асарининг давоми ҳисобланган “Beyetlejuice” комедия-қўрқинчли фильмида рол ижро этди. Актриса фильмда Майкл Китон образидаги собиқ эридан қасос олишга интиладиган ёвуз махлуқ Делорес ролини гавдалантирди.

Беллуччи учун бу биринчи катта ажралиш эмас. У илгари француз актёри Винсент Кассел билан 14 йил турмуш қурган ва 2013 йилда никоҳ расман тугаган. Ушбу муносабатдан икки фарзанди бор. Тим Буртон эса Моникадан аввал британиялик актриса Ҳелена Бонҳам Картер билан узоқ муддатли ҳамкорлик ва шахсий ҳаётини боғлаган, улардан ҳам икки фарзанди мавжуд.

Буртон ўзининг ўзига хос режиссёрлик услуби, готика, комедия ва фантазия унсурларини уйғунлаштирган фильмлари билан жаҳон киносида катта шуҳрат қозонган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тим Буртон ва Моника Беллуччи ажрашди: ҳурмат билан якун