date

Олтин нархлари янги рекордни янгилади

Олтин нархлари янги рекордни янгилади

Бугун олтин нархлари троя унтсиясида 3 720 долларни ошиб, янги рекордни янгилади. Бу қимматбаҳо металл учун янги тарихий кўрсаткич ҳисобланади, деб ёзмоқда Банкир телеграм канали.

Ўзбекистон учун ҳам бу жуда муҳим. Мамлакат экспортининг 36-37 фоизи олтин ҳисобига тўғри келади. 2025 йилнинг 8 ойида 8,4 миллиард долларлик олтин сотилди, бу эса бутун йилга нисбатан анча кўп.

Шунингдек, Ўзбекистон йил давомида олтин сотишдан тушган даромад бўйича янги рекордни янгилашга муваффақ бўлади. Бу, албатта, 2025 йилда олтин нархларининг сезиларли ошиши сабаб бўлган.

Кутилмалар бўйича, олтин 2026 йилга бориб, 4 000 долларни кўрсатиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Олтин нархлари янги рекордни янгилади