Сирдарё вилоятида 15 ёшли ўсмир отасининг Lacetti машинасини бошқариб, юқори тезликда йўл четига чиқиб, зовурга тушиб кетди. Воқеа 19-сентябрь куни соат 22:00 атрофида Сирдарё туманидаги Фурқат маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда юз берди.
Ҳодиса оқибатида, машина салонида бўлган икки нафар вояга етмаган йўловчи воқеа жойида вафот этди, ҳайдовчи эса тиббий ёрдам учун касалхонага ётқизилди. 15 ёшли Д.А. автоҳалокатни отасининг рухсатисиз бошқараётган машинасида юқори тезликда бошқарувни йўқотди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал, Хоразмда ҳам ўхшаш ҳодиса юз берган, унда 2 ёшли бола Cobalt Nexia машинасининг тўқнашуви натижасида ҳалок бўлган эди.
Сирдарёда 15 ёшли ўсмир отасининг машинасида ҳалокатга учради
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар