Лола ва Ruhsora Emm ижросида янги қўшиқ

Лола ва Ruhsora Emm ижросида янги қўшиқ
Қисқача

Лола ва Руҳсора Эмм ижросидаги “Алам” номли янги дует барча йирик мусиқа платформаларида премера қилинди. Ижодкорлар қўшиқ чиққанини Instagram саҳифаларида эълон қилишди. Композиция икки хонанданинг ўзига хос услубларини уйғунлаштириб, замонавий мусиқа трендларига мос яратилган. “Алам”да Лоланинг “Сиздачи, сизда нечта — иккитами?

Ўзбек эстрадасида яна бир янгилик — истеъдодли хонандалар Лола ва Ruhsora Emm томонидан ижро этилган “Alam” деб номланган янги дуэт премьера қилинди. Янги композиция барча йирик мусиқа платформаларига жойланди ва ижодкорлар ушбу хабарни ўз Instagram саҳифаларида эълон қилишди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Alam” — бу замонавий мусиқа трендларига жавоб берадиган, икки ижодкорнинг ўзига хос услубларини уйғунлаштирган асар ҳисобланади. Қўшиқнинг бошланиш қисмида Лоланинг машҳур бўлиб кетган “Сиздачи, сизда нечта — иккитами?” жумласидан ва Ruhsora Emm ижросидаги “Gaza bas” трекидан олинган ижодий ритмлар жой олган. Бу интро қўшиққа ўзига хос руҳ ва қизиқиш бағишлайди.

Асарнинг энг таъсирчан қисми эса қуйидаги сатрлар билан бошланади:
“Юрагинг оловин бер, ростан қимирласин ер,
Ҳар ким нима десе дер, тасаввурга имкони бер.”

Шу сатрддан сўнг қўшиқдаги рақсга чорловчи кучли “beat” ва “bas” жаранглайди. Муттахассислар фикрига кўра, ушбу мусиқа йирик концерт кечалари ва ёшлар анжуманларининг ажралмас қисмига айланиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар