Асал ва Азиза Ахралхўжаевалар: “Биз боғчадан санъатгача бирга келган опа-сингилмиз!” (видео)

Актриса опа-сингиллар Асал ва Азиза Ахралхўжаевалар “Омон-омон” кўрсатувида меҳмон бўлишди. Сўнг тезда қизғин суҳбат бошланиб кетди.
Бошловчилардан бири “Ким аввал санъатга кириб келган?” деган саволни ўртага ташлаганда, Асал одамларда шаклланган фикрни рад этди: “Кўпчилик мени биринчи кирган деб ўйлайди, лекин аслида мен синглимнинг орқасидан санъатга кириб келганман,” — деди Асал.
Азиза эса опа-сингиллар ўртасидаги яқинликни янада очиб берувчи фактни қўшимча қилди: “Биз ҳатто боғчага ҳам бирга борганмиз, мактабда ҳам бир партада ўтирганмиз. Коллежда ҳам курсдош бўлганмиз,” — дея кулди Азиза.
Кўрсатув давомида ижодкорлар томонидан тузилган блиц саволларга самимий, ҳазиломуз ва жуда қувноқ тарзда жавоб бериб, бошловчиларни кулдиришди.
Барча берилган саволларни ва жавобларни кўрсатув видеосидан томоша қилиб билиб олишингиз мумкин.
Опа-сингилларнинг самимий чиқиши томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!