date

"Капитан Америка" қайтмоқда: Марвел янги фильмни таништирди (трейлер)

"Капитан Америка" қайтмоқда: Марвел янги фильмни таништирди (трейлер)
Марвел компанияси "Қасоскорлар: Қиёмат куни" номли янги фильмининг илк тизерини тақдим этди. Унда Капитан Америка (Стив Рожерс) асосий қаҳрамон сифатида кўрсатилган.

Ушбу рольга яна Крис Эванс қайтган. Тизер сюжетига кўра, аввалги суперхоҳрамон ўз уйига қайтади, Капитан Америка костюмига назар ташлайди ва кейин ўғлини кўтариб олади.

Бир неча кун аввал ушбу тизернинг экран нусхаси интернетга тарқалди. Видео киносеанслар пайтида намойиш этилган эди.

Эҳтимол, яқин орада Марвел бошқа асосий қаҳрамонлар учун ҳам алоҳида тизерларни тақдим этади. Интернетда аллақачон Тор ҳақидаги норасмий видео пайдо бўлган.

Келгуси тизернинг Доктор Думга бағишланиши ва бу рольни Роберт Дауни кичик ижро этиши ҳақида миш-мишлар ҳам тарқалган. "Қасоскорлар: Қиёмат куни" фильми 2026 йилнинг 18 декабрида жаҳон бўйлаб намойиш этилади.

Ушбу янги қисмда Қасоскорлар, 2000-йиллар фильмларидаги Х-Одамлар ва бошқа суперхоҳрамонлар умумий таҳдидларга қарши бирлашадилар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » "Капитан Америка" қайтмоқда: Марвел янги фильмни таништирди (трейлер)