date

Роналду Қизил денгиз соҳилидан 2 та ҳашаматли вилла сотиб олди

Роналду Қизил денгиз соҳилидан 2 та ҳашаматли вилла сотиб олди

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ва унинг турмуш ўртоғи Жоржина Родригес Қизил денгиз марказида жойлашган The Red Sea Residences мажмуасидан иккита ҳашаматли виллани сотиб олди. Бу ҳақда Испаниянинг нуфузли Marca нашри хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, ушбу масканга фақат чартер қайиғи ёки гидросамолёт орқали етиб бориш мумкин. Бу эса ҳудудда юқори даражадаги махфийлик, сокин муҳит ва бегона нигоҳлардан ҳоли дам олиш имкониятини таъминлайди.

“Энди бизнинг бу ерда уйимиз бор”, — дея изоҳ берган Роналду Қизил денгизнинг бетакрор табиати уни ва Жоржинани илк ташрифдаёқ ўзига ром этганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳудудда уйга эга бўлиш оиласи билан исталган пайтда тинч, хотиржам ва ёлғиз муҳитда вақт ўтказиш имконини беради.

Қайд этилишича, мазкур қарор Роналду оиласининг сокинлик ва хусусий ҳаётга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан. Шу билан бирга, бу қадам дунёдаги энг эксклюзив ва нуфузли ҳудудлардан бирига йирик сармоя киритиш сифатида ҳам баҳоланмоқда. Жуфтлик 2023 йилдан буён ушбу масканда дам олиб келаётган бўлиб, эндиликда бу ерда уч хонали ва икки хонали иккита виллага расман эгалик қилмоқда.

The Red Sea Residences бош директори Жон Пагано Роналду ва Родригесни кутиб олишдан мамнун эканини билдириб, уларнинг танлови ҳудуднинг ҳашамат, махфийлик ва табиат билан уйғунлигига юқори баҳо эканини яна бир бор тасдиқлашини айтган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Роналду Қизил денгиз соҳилидан 2 та ҳашаматли вилла сотиб олди