date

Наргиза Абдуллаева фарзандлари ҳақида очиқ гапирди

Наргиза Абдуллаева фарзандлари ҳақида очиқ гапирди

Актриса Наргиза Абдуллаева НавоТВ телеканалида намойиш этиладиган “13 студия” кўрсатувида иштирок этиб, фарзандлари ва уларнинг тарбияси ҳақида самимий фикрлари билан ўртоқлашди.

Суҳбат давомида ундан қуйидаги савол берилди:

— “Ўғлингизнинг шундай гапи бор: «Ўғил бола эркак бўлиб туғилади, лекин ҳамма ҳам эркаклик масъулиятини ҳис қилавермайди». Бу фикр сизга қай даражада таъсир қилди ва унга қанчалик қўшиласиз?”

Актриса бу саволга катта эҳтирос билан жавоб берди:

— “Билмадиму, лекин ўғлимни келажакда жуда зўр йигит бўлади, деб ишонаман. Уйда ҳам камгап, лекин бир оғиз гапирса, юракка тегади. Бу гапни ҳам овқат еб ўтирган пайтимда айтган эди. «Ойи, интервюга борсангиз, менинг гапимни ҳам айтиб қўясизми?» деди. «Қандай гап?» десам, «Шуни айтиб қўйинг, бошқа нарса шарт эмас», деди: «Ўғил бола эркак бўлиб туғилади, лекин ҳамма ҳам эркаклик масъулиятини ҳис қилмайди».”

Наргиза Абдуллаеванинг айтишича, фарзандлари ҳозир 16 ёшда ва ҳаётнинг оқ-қорасини ажрата олаётгани уни жуда қувонтиради:

— “Болаларим санъаткорнинг фарзанди бўлиб, йўлдан чиқиб кетган болалар қаторида эмаслигидан хурсандман,” — деди у.

Актриса фарзандларининг яна бир қизиқ илтимосини ҳам ошкор қилди:

— “Иккаласи ҳам менга доим шундай дейди: «Илтимос, ойи, ҳеч кимга онамиз эканингизни айтманг». Қаерга борсак ҳам, «борманг, кўринмай қўя қолинг», дейишади. «Сиз бор бўлсангиз, одамлар бизга бошқача муносабатда бўлади, самимийлик йўқолади. Бизни боримизча қабул қилишсин», дейишади. Шу пайтларда болаларим билан фахрланаман. Иккаласи ҳам айнан шу фикрда.”

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Наргиза Абдуллаева фарзандлари ҳақида очиқ гапирди