Call of Duty ўйинлари яратувчиси фожеали аварияда ҳалок бўлди

Call of Duty ўйинлари яратувчиси фожеали аварияда ҳалок бўлди
Қисқача

Калл оф Дутй ўйинлар серияси яратувчиларидан бири, 55 ёшли Винс Зампелла Калифорнияда 21 декабр куни содир бўлган автоҳалокатда ҳалок бўлди. У бошқарган қизил Ferrari Сан-Габриел тоғларидаги туннелдан юқори тезликда чиқиб, бетон тўсиққа урилган ва ёниб кетган, машинадаги йўловчи ҳам шифохонада вафот этган.

Дунёга машҳур Call of Duty ўйинлар серияси яратувчиларидан бири, 55 ёшли Винс Зампелла Калифорниядаги даҳшатли автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, фожеа 21 декабрь куни Сан-Габриэль тоғлари ҳудудида содир бўлган. Зампелла бошқарувидаги қизил Ferrari туннелдан юқори тезликда чиқиб, бетон тўсиққа урилади ва автомобиль ёниб кетади. Машинада бўлган йўловчи ҳам шифохонада вафот этган.

Винс Зампелла видеоўйинлар соҳасида улкан из қолдирган шахс сифатида танилган. У Infinity Ward студиясининг ҳаммуассиси, шунингдек, Respawn Entertainment раҳбари бўлган. Айнан унинг раҳбарлигида Call of Duty сериясининг энг машҳур қисмлари, жумладан Modern Warfare яратилган. Бугунга келиб, ушбу ўйинлар дунё бўйлаб 500 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.

Call of Duty ўйинлари яратувчиси фожеали аварияда ҳалок бўлди

Шунингдек, у EA Games’да фаолият олиб бориб, Battlefield, Medal of Honor ва Titanfall каби машҳур лойиҳаларда ҳам иштирок этган.

Компания расмий баёнотида таъкидланишича, Зампелланинг видеоўйинлар саноатига қўшган ҳиссаси беқиёс бўлиб, унинг ижоди ва мероси ҳали узоқ йиллар давомида миллионлаб ўйинчиларни илҳомлантиришда давом этади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар