date

Дилноза Кубаевани кўз ёшига сабаб бўлган кутилмаган сюрприз (видео)

Дилноза Кубаевани кўз ёшига сабаб бўлган кутилмаган сюрприз (видео)

Маҳоратли ва гўзал актриса Дилноза Кубаева “Наво” телеканалининг машҳур “Менинг ошхонам” кўрсатувида меҳмон бўлди. Дастур давомида томошабинлар учун унутилмас ва жуда таъсирли лаҳза юз берди.

“Фарзандим” фильмида Дилноза Кубаеванинг ўғли ролини ижро этган кичкина қаҳрамон — Камронбек Саидмуротов кутилмаганда студияга кириб келиб, кинодаги онасини гулдаста билан табриклади. Бу ҳолат актриса учун ҳақиқий сюрприз бўлди.

Кутилмаган учрашувдан ҳаяжонга тушган Дилноза Кубаева қувончини яшира олмади ва кўзларига ёш олди. У ушбу лаҳзани “кутилмаган ва жуда самимий сюрприз” дея таъкидлади.

Мазкур самимий ва илиқ учрашув томошабинлар қалбидан жой олди ҳамда дастурга янада ўзгача кайфият бағишлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Дилноза Кубаевани кўз ёшига сабаб бўлган кутилмаган сюрприз (видео)