11:50 / 18.02.2018
9 011

Шошилишми, билимсизликми?

Шошилишми, билимсизликми?
Билимсизнинг шошгани ёмон
Охирги йилларда юртимизда туризмни ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки туризм мамлакат иқтисодиётига фойда келтириши жиҳатидан етакчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Дунёдаги айрим давлатларнинг асосий даромад манбаи ҳам айнан туризм соҳасидир. Шу маънода юртимиздаги туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар кишини хурсанд қилмай қолмайди.

Шу йилнинг 10 февраль куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Facebook»даги расмий саҳифасида Маданият вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда қадимий Арк қалъасида сайёҳларни жалб қилиш ва вилоятнинг туристик салоҳиятини ошириш мақсадида театрлаштирилган томошанинг видеоси жойлаштирилди. Уни 20 февралдан бошлаб ҳар куни икки бор намойиш этиш режалаштирилаётган экан.

Саҳна кўринишида Бухоро амирининг қабул маросими акс этган. Дастлаб амир мудофаа вазирининг амирликда тинчлик ва осойишталик ҳукм сураётгани тўғрисидаги ҳисоботини эшитади. Ундан кейин бир қатор хорижий давлатларнинг элчилари қабул қилинади. Ундан сўнг меҳмонлар шарафига концерт дастури намойиш этилади. Охирида барча қабул маросимини тарк этади ҳамда саҳна ниҳоясига етади.
Emir of Bukhara

ГОСКОМТУРИЗМ ПРЕДЛАГАЕТ ТУРИСТАМ ПОГРУЗИТЬСЯ В ЭПОХУ БУХАРСКОГО ЭМИРАТА По инициативе Госкомтуризма Республики Узбекистан и в сотрудничестве с Минкультуры и хокимиятом Бухарской области в древней крепости Арк запущены театрализованные представления для привлечения туристов и повышения привлекательности региона как туристической локации. Ранее подобный проект был успешно реализован в Хиве: перед зрителями воссоздается эпизод из жизни Хивинского Хана. В зимнем дворце Ичан-калы гости могут наблюдать официальный выход хана с соблюдением соответствующей церемонии, прием зарубежных послов из Ирана, Китая и России, в конце – небольшая концертная программа. Особого внимания заслуживают с особой точностью воссозданные костюмы повелителя, стражников, послов и всех участников представления. В Бухаре также реализован такой проект: в крепости Арк зрители становятся свидетелями церемонии официального выхода Бухарского Эмира, принятия им отчета военного министра о спокойствии в эмирате. Затем эмир принимает иностранных послов из Аравии, Османского государства, Афганистана, Франции и развлекает гостей, устраивая для них небольшую концертную программу. В заключительной части придворные покидают летний дворец Бухарского Эмира. Госкомтуризма Республики Узбекистан ведётся работа по реализации подобных проектов и в других исторических центрах: Самарканде, Шахрисабзе, Коканде. Пресс-служба Госкомтуризма Республики Узбекистан

Опубликовано The State Tourism Committee - Uzbekistan / Туризм давлат қўмитаси Суббота, 10 февраля 2018 г.

Мақсад, ғоя жуда ажойиб! Аммо тарихий воқеаларни саҳналаштиришдан олдин тарихий фактларни ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ушбу саҳнада шундай қўпол хатоларга йўл қўйилганки, тарихдан озгина хабари бор инсон буни пайқаши мумкин.

Биринчидан, саҳна декорацияси жуда ночор аҳволда. Одатда юқори даражали қабул маросимлари ҳовлида эмас, махсус залларда бўлиб ўтган. Ушбу жиҳатни эътиборга олиш керак.

Иккинчидан, либослар, актёрларнинг ташқи кўриниши ва нутқлари устида анча ишлаш лозим. Хориж элчиларининг (афғон элчисидан бошқа) ўзбек тилида гапириши ҳам саҳнанинг қўл учида қилинганини кўрсатиб турибди. Айниқса, аёлларнинг либосларига катта эътибор бериш керак, чунки у даврларда амирликда ислом дини чуқур ҳурмат қилинган ва аёлларнинг бундай шаклда кийиниши урфга зид бўлган.

Учинчидан, элчилари таништирилаётган мамлакат номлари тарихий ҳужжатлар асосида ишлатилиши лозим эди. Бунинг учун Бухоро амирлигининг ташкил топиш йилини эслатиб ўтиш керак. 1756 йилда Бухоро хонлигида ҳукмронлик қилиб келган жонийлар сулоласи (аштархонийлар) барҳам топади ва тахтга манғитлардан бўлган Муҳаммад Раҳимбий келади. Айнан шу санадан Бухорода янги — манғитлар сулоласи ҳукмронликни қўлга олади. 1785 йилда тахтга ўтирган Шоҳмурод хон рутбасини олишдан бош тортади ва ўзини амир деб эълон қилади. Шу йилдан бошлаб Бухоро хонлиги Бухоро амирлиги деб юритила бошлайди. Бухоро амирлиги эса 1920 йилгача мавжуд бўлади. Демак, саҳнада айни шу даврдаги амирлардан бири гавдаланади. Хўш, шу даврларда Арабистон деб номланувчи давлат бўлганми? Аслида Арабистон давлати атамасини ишлатиш мутлақо нотўғридир. Чунки араблар яшайдиган Арабистон яриморолида бугунги кунда бир нечта давлат мавжуд. Улардан бири Саудия Арабистони. Фараз қилайлик, саҳнада Саудия Арабистони элчиси қабул қилинди. Аммо Саудия Арабистони 1932 йилдан бошлабгина расман шундай номланиб келмоқда. Бу вақтда эса дунё харитасида Бухоро амирлиги деб номланган давлат йўқ эди. Туркия ҳам худди шундай. Бухоро амирлиги мавжуд бўлган даврда Туркия давлати эмас, балки Усмонли турклар империяси деган давлат мавжуд бўлган. Расмий қабул маросимида давлатлар номларининг бундай қўпол хатолар билан айтилиши қанчалик тўғри?

Тўртинчидан, тарихий воқеалар борасида ҳам умуман ишланмаган, мутахассислардан маслаҳат сўралмаган. Бу борада қилинган хато жуда ачинарли. Фарангистон (Франция) элчиси қирол Шарл (Карл, Чарлес) VIнинг мактубини ўқиб беради. Шу ерда бироз тарихга сафар қиламиз. Франция тарихида капетинглар сулоласидан чиққан тўртинчи қирол ҳисобланмиш Шарл VI 1368 йили таваллуд топган. У давлатни 1380 — 1422-йиллари бошқарган. Хўш, энди ўйлаб кўринг, бу вақтда Бухоро амирлиги ўрнида қандай давлат мавжуд эди? Албатта, соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар давлати. Бу вақтда Бухоро амирлиги тугул, Бухоро хонлиги ҳақида ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Қарийб 400 йил олдин ҳукмронлик қилган қирол қандай қилиб Бухоро амирига элчи жўнатиши мумкин? Бухоро амирлиги мавжуд бўлиб турган пайтларда Францияда сиёсий бошқарув тизими бир неча бор ўзгарган. Қироллик бошқаруви тугатилиб, мамлакат республикага қараб кетаётган бўлган. Тарихий мавзуга қўл уришдан олдин тарихий фактлар билан танишиб чиқиш лозим эди.

Ўйлаймизки, ҳали сайёҳлик мавсуми бошланишигача вақт бор ва бу хатолар устида бош қотиришади. Акс ҳолда бундай кўр-кўрона ва қўл учида қилинган иш учун кулгига қолишимиз мумкин. Ушбу саҳна кўринишини тайёрлаганлардан уни яна бир бор кўриб чиқишларини ва мутахассислар билан маслаҳатлашишларини сўраб қоламиз. Мақсад сайёҳларни жалб қилиш ва вилоятнинг туристик салоҳиятини кўтариш бўлса, бу ишга жиддий ёндашиш лозим.
Жаҳонгир Остонов

Манба: xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шошилишми, билимсизликми?