09:25 / 16.03.2018
4 413

“Мен ҳақимда сўйласанг ростин сўйла”

“Мен ҳақимда сўйласанг ростин сўйла”
13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Абай – Иброҳим Қўнонбоев – XIX асрнинг иккинчи ярмида яшаб, ижод этган қозоқ ёзма адабиётини асосчиси, бастакор, файласуф ва маърифатпарвар шоиридир. У 1845 йилнинг 8 августида Семипалатинск вилоятига карашли, ҳозирги Абай тумани, Чингизтоғ бовуридаги Қашқабулоқ маконида дунёга келган. Отаси Қўнонбой Ўсконбой ўғли қозоқ уруғлари ичидаги энг бой, бадавлат кишилардан бўлиб, Абайни ўқитишга катта аҳамият берди. Абай мадрасада тўрт йил таълим олди. Араб, форс тилларини ўрганди. Марказий Осиё алломаларини, хусусан, Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий, Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Навоий, Бобур, Нодира асарларини мутолаа қилди. Қолаверса, А. С. Пушкин, Л. Н. Толстой, М. Е. Салтиков-Шчедрин асарлари билан қизиқиб, ўз билимини оширди.

Абайдан 300 га яқин шеърий асар, “Искандар”, “Масъуд”, “Азим ҳикояси”, “Вадим” каби достонлар етиб келган. Унинг асарларидан халқларни дўстликка даъват этиш ғояси асосий ўрин эгаллаган. Бу ўринда шоирнинг “Эй муҳаббат, эй дўстлик”, “Йигитлар”, “Ўйин арзон, кулги қиммат”, “Кўзимнинг қораси”, “Қиз сўзи”, “Йигит сўзи”, “Ошиқ сўзи – тилсиз сўз” каби асарларини кўрсатиб ўтиш керак. Абайнинг Пушкиннинг “Евгений Онегин” асари асосида битган “Татьянанинг қирдаги қўшиғи” деган туркум шеърлари қозоқ адабиётининг энг яхши намуналаридан бири бўлиб қолди. Абай шеъриятида муҳаббатсиз, дўстликсиз ҳаёт бўлмайди, деган ғоя илгари сурилган. Қолаверса, бу улуғ шоир ҳақиқат куйчиси сифатида ҳам тарих саҳифаларида ўз номини ёзиб қолдирган. Мисол учун, у шеърларидан бирида шундай дейди:

Юрагингнинг тубини теран бўйла,
Мен ҳақимда сўйласанг ростин сўйла.

Мен тақир ерда ўсдим ва бир ўзим
Мингта билан олишдим, буни ўйла!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Мен ҳақимда сўйласанг ростин сўйла”