10:53 / 21.11.2021
1 127

«Титаник» фильми актёрлари 24 йил ичида қанчалик ўзгарди?

«Титаник» фильми актёрлари 24 йил ичида қанчалик ўзгарди?
Режиссёр Жеймс Камероннинг афсонавий «Титаник» фильми 1997 йилда суратга олинган ва 12 йил давомида инсоният тарихидаги энг кассабоп фильм бўлган. Ушбу фильмда суратга тушганидан кейин машҳурликка эришган актёр ва актрисаларнинг кўриниши 24 йил ичида қанчалик ўзгарган? AdMe нашри ушбу саволга қуйидаги фотолар орқали жавоб беради.

Роуз Дюитт Бюкейтер — Кейт Уинслет

Фото: AdMe
«Титаник»даги Роуз роли учун «Оскар»га номзод бўлган актриса, 2009 йилда «Китобхон»(The Reader) фильмидаги ижроси сабаб ушбу мукофотни қўлга киритган. Унда Кейт Германия шаҳарларидан бирида трамвай кондуктори бўлиб ишлайдиган аёл ролини ижро қилган. Уинслетт ювилмаган сочлар ва макияжсиз кўриниш беришдан қўрқмайдиганлардан. «Исттаунлик Мейр» (Mare of Easttown) сериалида суратга тушиш учун актрисанинг максимал даражада табиий кўрингани эса бунга исбот бўла олади. 2022 йилда Кейт иштирокидаги яна бир янги фильм — «Аватар-2» экран юзини кўради.

Билли Зейн — Роузнинг қайлиғи Каледон Хокли

Фото: AdMe
Илк фаолиятини 1985 йил «Келажакка қайтиб» (Back to the future) фильмида Матч исмли йигитни гавдалантиришдан бошлаган актёр, кейинроқ «Снайпер», «Мегавил» ва бошқа бир қанча фильмларда рол ижро қилган. «Титаник» дан кейин эса уни, асосан, салбий қаҳрамон ролига таклиф эта бошлашган. Айни вақтда актёр «Брандо билан валс» фимининг устида ишламоқда. Унда бош қаҳрамон сифатида кўриниш беради.

Роузнинг онаси Рут — Фрэнсис Фишер

Фото: AdMe
«Титаник»даги муваффақиятидан кейин актриса «Жозибадорлик қонунлари» (Laws of Attraction), «Holidate» сингари фильмларда асосан она образида кўриниш берган. Бугунги кунда ижод қилишда давом этаётган Фрэнсис иштирокидаги Netflix томонидан ишланган «Гуноҳкор» (The Sinner) фильмининг 4-мавсуми премьераси 2021 йилнинг охиригача бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

«Титаник» кемасининг капитани — Бернард Хилл

Фото: AdMe
Сюжетга кўра, Хиллнинг қаҳрамони «Титаник» билан бирга сув остида қолган. Фильм актёрга катта шуҳрат келтирган бўлишига қарамай, бу унинг ягона ташриф қоғози эмас. Бернард «Титаник»дан ташқари «Узуклар ҳукмдори» (The lord of the rings) кино трилогиясида ҳам рол ижро этган. Актёр сўнгги марта «Олтин йиллар» (Golden Years) фильмида иштирок этган. У фильмда банкларга ўғриликка тушадиган нафақахўр қаҳрамонини гавдалантирган.

Кема қурувчиси Томас Эндрюс — Виктор Гарбер

Фото: AdMe
Олти карра «Эмми» ва тўрт марта «Тони» мукофотининг лауреати бўлган Виктор Гарбер «Катта ўйин» (Big Game), «Қотил» фильмларида суратга тушган. 2020 йилда унинг иштирокидаги «Энг бахтли мавсум» (Happiest Season) фильми экран юзини кўрган.

Кемадаги бадавлат кимса — Жонатан Хайд

Фото: AdMe
Жонатан «Титаник»дан кейин «Мумиё», «Бойвачча Риччи» (Richie Rich) сингари фильмларда иккинчи даражали қаҳрамонларни гавдалантирган. «Жуманжи»да бирданига икки қаҳрамон: ота ва овчи образида кўриниш берган. Айни вақтда актёр театрда фаолият юритади.

Жон Жейкоб Астор IV — ЭрикБраден

Фото: AdMe
Асл исми Ганс-Ёрг Гудегаст бўлган актёр, 18 ёшида Германиядан АҚШга кўчиб келган. Фаолиятини сериалда суратга тушишдан бошлаган Эрик, спорт билан шуғулланишни яхши кўради. У ёшлигида енгил атлетика бўйича Германияда чемпион бўлган, ҳатто.

Маргарет Браун — Кети Бейц

Фото: AdMe
«Оскар» лауреати, икки карра «Эмми», «Олтин Глобус» ва «Қалқувчан Молли» номи билан танилган актриса «Титаник»даги Маргарет Браун роли учун «АҚШ кино актёрларининг Гилди мукофот»лари билан тақдирланган. Актриса «Ўзгариш йўли»(Revolutionary road), «Ричард Жуэллнинг иши» (Richard Jewell) фильмларида суратга тушган. Тухумдонлар ва кўкрак бези саратонидан азият чеккан Кети, шифо топганидан буён эса ўзини энг бахтли кишилардан бири деб ҳисоблайди.

Жек Доусон — Леонардо Ди Каприо

Фото: AdMe
Кинодаги фаолиятини 1993 йилда бошлаган актёр, «Гильберт Грэйпни нима қийнамоқда?»(What’s eating Gilbert Grape) фильмида Жонни Депп билан суратга тушган, «Титаник»даги ижроси эса унга оламшумул машҳурлик олиб келган. Карьераси давомида у бир-биридан эсда қоларли фильмларда суратга тушган. «Буюк Гетсби», (The Great Gatsby) «Тутқич бермас фирибгар» (Catch me if you can), «Муртадлар» (The Departed) ва «Лаънатланганлар ороли» (Шуттер исланд) шулар жумласидан. 2016 йилда «Омон қолган»(The Revenant) фильмидаги роли учун «Оскар»ни қўлга киритган актёр, сўнгги марта Квентин Тарантинонинг «Бир куни Голливудда» (Once upon time in Hollywood) фильмида суратга тушган.

Жекнинг дўсти Фабрицио Де Росси — Дэнни Нуччи

Фото: AdMe
Кинодаги фаолиятини 14 ёшида эпизодик ролларни ижро қилишдан бошлаган актёр, «Титаник»дан кейин ҳам иккинчи даражали қаҳрамонларни гавдалантирган. «Қоя» (The Rock) фильми Майкл Бейнинг суратга тушган фильмлари орасида энг омадлиси ҳисобланади. Сўнгги марта у «911» сериалида иштирок этган.

Роузнинг набираси — Сюзи Эмис

Фото: AdMe
Карьерасини фотомодель сифатида бошлаган Сюзи, кейинчалик актрисаликни афзал билган. 1993 йилда экран юзини кўрган «Митти Жо ҳақидаги баллада» (The ballad of little Jo) фильмида жон сақлаб қолиш учун ўғил болалардек кийиниб юрган қиз ролини гавдалантиргани танқидчилар томонидан ижобий баҳоланган. «Титаник»нинг суратга олиш давомида режиссёр Жеймс Кемерон билан учраша бошлаган. 1999 йилда жуфтлик муносабатларига чек қўйган. Бугунги кунда унинг 3 нафар фарзанди бор.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » «Титаник» фильми актёрлари 24 йил ичида қанчалик ўзгарди?