«Лило ва Стич» 2025 йилнинг рекорд фильмига айланди

1 дақиқа ўқиш8.8K
«Лило ва Стич» 2025 йилнинг рекорд фильмига айланди
2025 йилнинг кино оламидаги энг кутилмаган рекордларидан бири — “Лило ва Стич” ремейкининг улкан муваффақияти бўлди. Disney кинокомпанияси томонидан суратга олинган ушбу лойиҳа жаҳон прокатида 950 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди ва йилнинг энг юқори касса тушуми қайд этилган фильмига айланди.

Mashhur Deadline нашри тарқатган маълумотларга кўра, фильм жами 957,6 миллион доллар даромад олган. Бу натижа уни наfaqat Америкада, балки Франция, Италия, Испания, Бразилия, Мексика ва Лотин Америкасининг деярли барча давлатларида 2025 йилнинг энг кўп томоша қилинган фильми сифатида танитди.

Disney'нинг ушбу муваффақияти “Minecraft in Cinema” фильмининг 954,9 миллион долларлик натижасини ҳам ортда қолдирди. Шу билан, иккита голливуд фильми 2025 йилда 900 миллион долларлик чегарани босиб ўтди.

“Лило ва Стич” ремейки аввалги версиядаги сюжетга содиқ қолган ҳолда, Гавайи оролларида синглиси билан яшайдиган қиз ва у тасодифан учратиб қолган ажиб махлуқ — Стич ҳақида ҳикоя қилади. 2002 йилги оригинал мультфильмнинг севимли қаҳрамонлари бугун янги авлод учун қайта жонлантирилди.

Жонли форматда суратга олинган фильмда Стич образини аслида Крис Сандерс жонлантирган. Янги Лилони Майа Кеалоҳа ижро этган бўлса, унинг опаси Нанини Сидней Элизабет Агудонг тасвирлаган. Агудонг аввал Netflix’да намоёш этилган “Менинг маҳалламда” сериалида ҳам иштирок этган.

Шунингдек, Зак Галифианакис, Билли Магнуссен ва Ҳанна Уоддингем каби машҳур актёрлар ҳам фильмда турли образларни жонлантирган.

Фильмнинг юқори тижорий муваффақияти Disney студиясини иккинчи қисм устида иш бошлашга ундаган ва компания расман “Лило ва Стич 2” фильмини ишлаб чиқишни бошлаганини тасдиқлади. Лойиҳа ҳозирча дастлабки босқичда бўлиб, кастинг ва ижодий жамоа ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Шу тариқа, болаликдаги севимли мультфильм бугунги куннинг блокбастерига айланди ва янги тарих яратишда давом этмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?