date

"Губка Боб" яна катта экранда: Янги 3D фильм тизери чиқди

"Губка Боб" яна катта экранда: Янги 3D фильм тизери чиқди
Машҳур мультфильм қаҳрамони Губка Боб ҳақидаги навбатдаги тўлиқ метражли фильмнинг илк расмий тизери намойиш этилди. Paramount Animation ва Nickelodeon Movies томонидан суратга олинган "Губка Боб: Квадрат шимлар изидан" фильми 19 декабрда катта экранларга чиқиши кутилмоқда, деб Peopletalk хабар берди.

Фильм ҳақида муҳим маълумотлар:

- Бу франшизадаги тўртинчи тўлиқ метражли фильм ҳисобланади.
- Унда асосий қаҳрамонлар — Губка Боб, Патрик ва бошқалар янги ва ҳайратомуз синовларга дуч келишади ва ҳар доимгидек саргузашт излайдилар.
- Янги фильм 3D-анимация форматда суратга олинган. Бу аввалги 2Д сериал услубидан фарқ қилади.

Жамоа ҳақида:

Режиссёр — Дерек Драймон (унинг тўлиқ метражли фильмдаги илк иши).
Сценарий муаллифлари — Пем Брейди ва Метт Либерман.
Продюсерлар — Пем Брейди, Лиза Стюарт ва Аарон Демом.

2024 йил июн ойида Нетфлих Губка Боб дунёсидаги машҳур салбий қаҳрамон — Планктон ҳақида алоҳида мультфильм чиқариши маълум қилинган эди. Унинг тизери ва постери февралда тақдим этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Губка Боб" яна катта экранда: Янги 3D фильм тизери чиқди