«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқармаси бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров бугунги кунда лицензияси йўқ санъаткорлар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда журналист Феруз Муҳаммад хабар берди.
— Бирор машҳур санъаткорнинг лицензияси тугатилса, бу ҳақда «Ўзбекнаво» сайтида ахборот берилади, бироқ лицензия қайтарилгани ҳақида ахборот берилганини деярли кузатмаймиз. Нега шундай?
— Лицензия амал қилиш муддати тугагани ёки бошқа сабаб билан тугатилгани ҳақида эълон беришдан мақсад — уларнинг лицензиясиз концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишининг, турли тадбирларга жалб қилинишининг олдини олишдир. Лицензия қайтарилгани ҳақидаги ахборотга келсак, бугунги кунда ҳар қандай санъаткор бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифалари орқали барчага маълум қилиши мумкин.
— Ҳозирда «Ўзбекнаво» кимларнинг лицензияси амал қилишини тўхтатиб қўйган?
— Бугунги кунда Ситора Фармонова, Сарвар ва Комил («Беном» гуруҳи), Тамила ва Замирнинг лицензияси амал қилиши вақтинча тўхтатилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади