Чоршанба куни «Аэрофлот» компаниясига тегишли SU1871 «Тошкент-Москва» рейсининг A330 самолёти Ўзбекистон пойтахтига парвоз қилганидан сўнг техник носозлик туфайли ортга қайтди, деб хабар қилди «Газета.uz» нашри.
Бу сўнгги 10 кун ичида содир бўлган иккинчи ҳодиса ҳисобланади. 12 декабрда худди шу рейс самолёти (бошқа борт рақамли) бир соат кечикиб учган ҳолда носозлик сабабли тез орада Тошкентга қайтган эди.
Йўловчилар маълумотига кўра, парвоз тахминан 4:45 да амалга оширилган (жадвал бўйича — 4:30 да), бироқ тахминан бир соатдан сўнг экипаж учиш жойига қайтиш зарурати туғилгани ҳақида хабар берган. 6:50 лар атрофида лайнер Тошкентга қўнган.
Пойтахт аэропорти рейсни амалга оширишнинг аниқ вақтини маълум қила олмади. Айни пайтда самолётни текшириш ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади