Хитойнинг Lenovo фирмаси бошқа технологик компаниялар билан ҳамкорликда FIDO (Fast IDentity Online) стандарти асосидаги бармоқ изи билан ҳимояланадиган ноутбукларни тайёрлашни режалаштирган. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.
Ноутбуклар ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи бўлган хитойлик гигант ушбу мақсадда Synaptics, Intel ва PayPal компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқда. Бундай бармоқ изи билан ҳимояланган ноутбукларда онлайн харидларни паролни клавиатурада териб ўтирмай, шунчаки бармоқни табга қўйиш орқали амалга оширса бўлади. Бу албатта, ушбу технологиянинг битта афзаллиги, холос. Шубҳасиз, бундай ноутбуклар юқори хавфсизлик тизимига эга бўлади.
Бармоқ изи билан ҳимояланган Lenovo ноутбуклари уч қатламли хавфсизлик тизими билан таъминланади: у қурилманинг аппарат қисмига ўрнатиладиган Natural ID бармоқ изи сенсори, Intel ва FIDO хавфсизлик тизимларидан таркиб топади. Оддий қилиб тушунтирсак, фойдаланувчининг бармоқ изи ва FIDO маълумотлари ноутбукда шифрланган ҳолда бутунлай сақланади. Сизга энди маълум сервислардан фойдаланиш учун пароль зарур бўлмайди, шунчаки бармоқ изингизни ўзи етарли. Бу нарса ҳисоб қайдномалари ва ноутбукнинг хавфсизлигини бир неча баробарга оширади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
“Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди