Facebook асосчиси Марк Цукерберг Перу пойтахти Лимага Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида иштирок этиш учун йўл олди. Бу ҳақда "Kun.uz" ёзмоқда.
"Лимага ОТИҲ саммитида 20 дан ортиқ давлат президенти ва бош вазирлари билан дунёни қандай бирлаштиришни муҳокама қилгани йўл олмоқдаман. Мен эртага шарқий вақт билан соат 09:00да (Тошкент вақти билан соат 20:00 да – таҳр.) муҳим тезислар билан нутқ сўзлайман. У ерда ижтимоий тармоғимиздаги одамлар билан учрашишни кутмоқдаман", деб ёзган Цукерберг.
ОТИҲ минтақадаги савдо ва иқтисодий ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик мақсадида 21 та етакчи давлатни бирлаштирувчи халқаро форум бўлиб, Осиё-Тинч океани минтақасида эркин ва очиқ савдо тизими ҳамда эркин инвестицион режимни яратиш унинг 2020 йилгача бўлган асосий вазифаси этиб белгиланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради