Сир эмас, хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчилар баъзида кутилмаган хусусиятга эга қурилмалар билан барчани ҳайрон қолдиришади. Бу гал ҳали унчалик яхши танилмаган Хитойнинг YAAO компанияси кучли батарея билан жиҳозланган YAAO 6000 Plus смартфонини намойиш этди.
Terabayt сайти ёзишича, YAAO 6000 Plus моделига 5,5 дюймли HD (720 x 1280 пиксель) экран, 13 МПли асосий ва 5 МПли олд камера ўрнатилган. Қурилма тўрт ядроли MediaTek MT6735 процессорида ишлайди. Оператив хотирасининг сиғими 1 ГБ. Шунингдек, 16 ГБли ички хотира ҳам кўзда тутилган.
Қурилма Alibaba томонидан Android базасида яратилган YunOS дастурида фаолият кўрсатади. Иккита SIM-карта иши ва LTE тармоғини қўллаб-қувватлайди. YAAO 6000 Plus 5 декабрда Хитойда сотувга чиқарилиши маълум қилинган. Нархи 218 доллар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради