5 май санаси муҳим воқеалари

  • Жамият
  • 5-05-2016, 13:23
  • 1 408
  • 5 май санаси муҳим воқеалари

    5 май—Жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 125-куни.

    5 май — Халқаро ногиронлар ҳуқуқлари учун кураш куни
    5 май — Халқаро доя (акушер)лар куни.

    Воқеалар:

    1994 йил — “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, “Олтин юлдуз”, “Жасорат”, “Шуҳрат” медаллари, “Мустақиллик”, “Дўстлик” орденлари таъсис этилди.
    1788 йил — Испан денгизчиси Мартинес Канаданинг Ванкувер оролларини очди.

    1836 йил — Бельгияда Европадаги илк темир йўл ишга тушди.

    1912 йил — Швециянинг Стокгольм шаҳрида V Олимпия ўйинларига старт берилди.
    1956 йил — Токио шаҳрида дзюдо бўйича биринчи жаҳон чемпионати бошланди.

    Таваллудлар:

    1811 йил — америкалик кимёгар, Ойни биринчи бўлиб суратга олишга эришган Жон Драпер,
    1813 йил — даниялик файласуф, экзистенциализм асосчиси Сёрен Кьеркегор,
    1818 йил — немис файласуфи ва сиёсатчиси, коммунизм назарияси асосчиси Карл Маркс,
    1846 йил — польяк ёзувчиси, 1905 йилги Нобель мукофоти соҳиби Генрик Сенкевич,
    1918 йил — Ўзбекистон ФА академиги, адабиётшунос Матёқуб Қўшжонов,

    1961 йил — Ўзбекистон халқ артисти Нўъмон Муродов,
    1981 йил — британиялик таниқли қўшиқчи Крейг Дэвид,
    1988 йил — инглиз қўшиқчиси Аде́ль,
    1989 йил — америкалик қўшиқчи ва мусиқачи Крис Браун дунёга келишган.