14 292
Ўзбекистондан катта миқдорда қуйма олтин олиб кетаётган афғонистонлик шахс қўлга тушди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилаётган тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар давомида “Айритом” чегара-божхона комплекси ходимлари томонидан афғонистонлик М.Салимнинг (исми шарифи ўзгартирилган)қинғир қилмишлари фош қилинди. Республикамиз ҳудуди орқали хорижга йўл олган ушбу шахс томонидан тўлдирилган йўловчи божхона декларациясидаги маълумотлар асосида унга тегишли багаж ва қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасида декларацияда кўрсатилган миқдордан ортиқча салкам 4 кг оғирликдаги қуйма тиллалар борлиги аниқланди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Термиз шаҳар судининг хукмига биноан айбдорга энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдордаги жарима жазосини тайинлади. Ҳужжатларда кўрсатилмаган 494,5 млн сўмдан ортиқ қийматдаги салкам 4 кг олтин давлат эгалигига ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 5 августда 2606-сон билан рўйхатга олинган “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага мувофиқ, божхона чегараларини кесиб ўтиш пайтида жисмоний шахслар томонидан тўлдириладиган йўловчи божхона декларациясининг 5-бандида ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг миқдори аниқ кўрсатилиши шарт. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”