Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкинни қабул қилди. Бу ҳақда Qalampir ёзмоқда.
Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, мамлакатларимизнинг замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги юксак даражада эканини алоҳида таъкидлади.
Суҳбат чоғида экстремизм, терроризм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Сергей Наришкин қабул учун Президент Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди ва Президент Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказди.
Россия Ташқи разведка хизмати директори давлатларимиз хавфсизлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларни бажаришдаги ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади