Кеча, 14 май куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИББга пойтахтдаги “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуасига портлаш мосламаси ўрнатилгани ҳақида хабар келиб тушди, деб ёзади Qalampir.uz.
Ишончли манбаларимизнинг хабар беришича, ўша аёл аввалига 102 рақамига телефон қилган. Унинг хабарига кўра, савдо марказининг 3-қаватида икки ҳижобли аёл супермаркетга портлаш мосламаси ўрнатилгани ҳақида гаплашаётганини эшитиб қолган.
Хабар келиб тушиши билан ИИВ ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамда Шайхонтоҳур ИИББнинг тезкор гуруҳи, махсус бўлинмалар савдо марказига етиб келишди. У ердан тинч аҳоли ва савдо маркази ходимлари дарров эвакуация қилиниб, портлаш мосламасини излашга тушишган.
Қидирув ишлари якунига етгач, ҳеч қандай мослама ўрнатилмагани аниқланди. Нотўғри маълумот бергани учун ушбу фуқарога нисбатан ЎР Жиноят кодексининг 277- моддаси, 1-банди билан жиноий иш қўзғатилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
“Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди