Ижтимоий тармоқда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги номидан берилган эълонга кўра, техник ва қадоқловчилар Астрахан вилоятидаги корхонага ишга таклиф этилмоқда.
Полиэтилен ишлаб чиқариш соҳасида тажрибага эга бўлган техник-технолог ва техник-механикнинг ойлик маоши 30 минг рублни ташкил этади.
Қадоқловчилар (35 ёшгача бўлган аёллар) учун ойлик маош 20 минг рубль этиб белгиланган.
Хабарда айтилишича, иш вақти соат 9.00дан 18.00га қадар бўлиб, бир соат тушлик учун ажратилади.
Ўзбекистондан корхонагача етиб бориш учун йўл харажатлари иш берувчи томонидан қопланади. Касаллик варақалари тўланади. Ишлашга рухсатнома олиш ва яшаш жойида қайддан ўтишда ёрдам кўрсатилади. Яшаш ва овқатланиш харажатлари ишловчининг ўзи томонидан бўлади.
Мазкур эълон бўйича қизиқиш билдирган фуқаролар 214-51-87 ёки 214-47-29 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилган.
Спутник нашри мухбири ушбу эълон бўйича агентлик билан боғланганида, агентлик ходими ижтимоий тармоқдаги саҳифа Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг расмий саҳифаси эмаслигини билдирди. Бироқ саҳифада берилган ишга таклиф ҳақидаги эълонни тасдиқлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси