21:53 / 25.08.2017
8 338

Бу йил халқ артисти, хизмат кўрсатган артист унвонлари билан ҳеч ким тақдирланмади

Бу йил халқ артисти, хизмат кўрсатган артист унвонлари билан ҳеч ким тақдирланмади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йилнинг 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан ўтказган учрашувида бугунги эстрада ва кино санъатини қаттиқ танқид қилиб, хонандаларнинг унвони олиши масаласига алоҳида тўхталган эди. Президент хонандаларга унвон бериш масаласини танқидий кўриб чиқилишини таъкидлаб, шундай деган эди:

“Шундай санъаткорлар ҳам борки, унвон олгунича тинимсиз елиб-югуради, ҳол-жонингизга қўймайди. Унвон олдими, тамом, сувга тушган тошдек жим бўлиб кетади. Улардан унвонга яраша, халқнинг эътиборига яраша ижод қани, деб сўраш ўринлими ёки йўқми? Ижодкорнинг талаби билан бирга бурчи ҳам бўлиши керак эмасми?

Шу муносабат билан мусиқа санъати соҳасида фахрий унвонлар, авваламбор, “Ўзбекистон халқ артисти”, “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” каби мукофотлар билан тақдирлаш масаласини, бу борада қабул қилинган норматив-меъёрий ҳужжатларни танқидий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқиш вақти келди, деб ўйлайман”.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни олдидан “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилда Президент фармонига кўра, эстрада, кино ва театр санъати вакилларидан ҳеч ким “Ўзбекистон халқ артисти”, “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвонлари билан мукофотланмади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг санъаткорларни мукофотлаш масаласини танқидий кўриб чиқиш ҳақидаги фикрлари Ўзбекистон халқи томонидан илиқ кутиб олиниб, миллионлаб ўзбекистонликлар Президентнинг фикрини қўллаб-қувватлаган эдилар.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бу йил халқ артисти, хизмат кўрсатган артист унвонлари билан ҳеч ким тақдирланмади