20:31 / 24.11.2017
8 635

Учтепа туманида уч йигит қиз болани пичоқлаб ўлдириб, кейин ёқиб юборди…

Учтепа туманида уч йигит қиз болани пичоқлаб ўлдириб, кейин ёқиб юборди…
Шаҳар ўт ўчириш хизматига бир эркак қўнғироқ қилиб, қўшни квартирада ёнғин содир бўлганини маълум қилди. Ўт ўчирувчилар кўрсатилган манзилга ўз вақтида етиб келиб, ёнғинни бартараф этишди. Аммо шу заҳоти даҳшатли манзарага рўбарў бўлишди. Ёнғин содир бўлган квартира ичкарисида куйиб кул бўлган одамнинг жасади ётарди.

Маълум бўлишича, марҳума қиз шу квартирада яшаган. Уйда катталар йўқлигидан хабар топган уч йигит квартирага бостириб кирган. Босқинчиларнинг бири қўшни квартирада яшарди. Улар қиздан уйдаги пуллар ва қимматбаҳо буюмларни яхшиликчасига топиб беришни талаб қилган. Қиз бош тортган. Шунда кутилмаган меҳмонлар қўлларига пичоқ олиб қизни пичоқлай кетган…

Суд тиббий экспертизаси хулосаларига кўра, босқинчилар қизга жами 51 та оғир тиғ жароҳатлари етказган. Шундан кейин улар квартира ичкарисини титкилаб 2 миллион сўм пул топишди. Шунга қўшиб маиший техника воситаларини ҳам олиб кетишди. Жиноятини яшириш ниятида квартирани ёқиб юборишди. 18 ёшни қаршилаган қиз эса кўп қон йўқотиш туфайли мустақил тарзда ташқарига чиқа олмаган. Чиқа олмасди ҳам. Чунки квартирани босқинчилар ташқаридан қулфлаб кетишганди. Хуллас, қиз ёнғин исканжасида қолиб кетди.

Тез фурсатда жиноятчилар қўлга олинди. Суд уларнинг ҳар бирини 8-10 йилдан муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида адолатли ҳукм эълон қилди.

Манба: Nuz.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учтепа туманида уч йигит қиз болани пичоқлаб ўлдириб, кейин ёқиб юборди…