6 600
Адвокатлардан ташаббус — тадбиркорларга йил давомида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси юртимиздаги корхона ва ташкилотларда чуқур муҳокама этилмоқда. Ўзбекистон адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида ҳам Президент мурожаатномаси мазмун-моҳиятга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар беради KUN.UZнинг Самарқанддаги мухбири.
Вилоят адлия бошқармаси, Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этган давра суҳбатида бошқарма бошлиғи О.Аҳтамов Президент томонидан суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш йўлида қатор вазифалар белгилаб берилганини таъкидлаб ўтди.
«Президент мурожаатномасидан Ўзбекистонда адвокатурани ривожлантириш бўйича эътиборга молик ишларни амалга ошириш, жумладан, эндиликда адвокатларнинг консалтинг хизматлари — тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолиятни такомиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги, адвокатлар томонидан юридик хизматлар кўрсатиш бўйича фаолият кўлами кенгайтирилиши кераклиги келиб чиқади», — деди О.Аҳтамов ўз сўзида.
Вилоят адвокатлари 2017 йилда 20 мингдан ортиқ юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартномалар имзоланиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишган. 5 мингга яқин оғзаки маслаҳатлар берилиб, 1200 нафар тадбиркор ва тадбиркорлик истаги биалн шуғулланиш истаги бўлган фуқароларга локал ҳужжатлар тайёрлаб берилган.
2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да маҳаллалар аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш тизими йўлга қўйилди. «Халқ қабулхоналари»да ҳам адвокатларнинг навбатчилиги йўлга қўйилган ва у ерда ҳам фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар, лозим бўлганда ёзма тушунтиришлар бериб келинмоқда.
2018 йилнинг «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» муносабати билан, шунингдек, Президентнинг парламентга мурожаатномасидан келиб чиқиб, 2018 йил давомида давлат рўйхатидан ўтган барча тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи субъектларга йил давомида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориш ташаббуси илгари сурилди ва йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Мурожаат учун манзил:
Ўзбекистон адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси.
Самарқанд шаҳри, Ўзбекистон кўчаси 45-уй.
Телефон: (0366) 231-07-48 «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади