10:30 / 07.02.2018
8 204

Ўзбекистонда диний зиёрат туризми ривожлантирилади

Ўзбекистонда диний зиёрат туризми ривожлантирилади
Шавкат Мирзиеёв «Кириш туризмини ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Дарё»нинг ҳукуматдаги манбалари маълум қилди.

Қарорда «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони ижроси доирасида қатор чораларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Жумладан, ҳужжатнинг учинчи бандига мувофиқ, Дин ишлари қўмитаси, Ислом цивилизацияси маркази ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифига биноан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасида диний зиёрат туризмини ривожлантириш маркази бўлими этилади.

Унинг зиммасига юкланадиган асосий вазифа — ОАВда, шу жумладан, чет эл ахборот каналларида Ўзбекистоннинг ислом ва бошқа жаҳон динларининг маданий-тарихий ҳамда илмий-теологик маркази сифатидаги ўрни бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда диний зиёрат туризми ривожлантирилади