Марокаш термаси футболчилари ва бош мураббийи испанлар устидан ғалабани нишонламоқда
Alexander Hassenstein / Getty Images
Қатардаги жаҳон чемпионатининг ўн еттинчи кунидаги асосий воқеалар.
Испания учта пенальтини аниқ тепа олмади ва турнирни тарк этди. Марокаш плей-оффнинг асосий сенсациясини амалга оширди.
ЖЧ-2022. 1/8 финал. 6 декабр
Марокаш – Испания 0:0. Пенальтилар серияси: 3:0
Марокаш – Буну, Ҳакими, Саисс, Агерд (Ал-Ямик, 84), Мазрауи (Аттийёт-алла, 82), Амрабат, Амалла (Шеддира, 82), Унаи, Зиёш, Буфал (Эз Абде, 66), Ан-Носири (Собири, 82).
Испания – Унаи Симон, Лапорт, Родри, Альба (Бальде, 98), Бускетс, Педри, Гави (Солер, 63), Льоренте, Ольмо (Фати, 98), Асенсио (Мората, 63), Ферран Торрес (Уильямс, 75; Сарабия, 119).
Огоҳлантиришлар: Лапорт (76), Саисс (90).
Испания аввалига хорватлар, кейин Бразилия билан ўйиндан қочиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллагани ҳақидаги фаразлар энди муҳим эмас. Қолаверса, жаҳон чемпионатида стримлар ўтказиб, бундан ишланган пулларни болалар онкологияси учун хайрия қилаётган Луис Энрике бундай фикрларни қайтъий рад этди. Чиндан ҳам жамоа яримфиналга етиб борса, барибир Франция ёки Англияга тўқнаш келарди.
Энрике бундай назарияларни ҳали овланмаган айиқнинг терисини бўлиб олишга ўхшатди. Жамоа ҳали дарвозасини ла лиганинг ўтган мавсумдаги энг кучли ўйин кўрсатган вакилларидан бири Буну қўриқловчи Марокаш тўсиғидан ўтиш талаб этиларди. Шу билан бирга «Атлас шерлари» — фақат дарвозабондан иборат эмас ва жамоа Хорватия, Белгия ва Канададан иборат гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб чиққанди.
Қолаверса, бу имкониятларига қишда бўлиб ўтган Африка Кубогидаги иштирокига қараб ҳам баҳо бериш мумкин бўлган жамоа ҳам эмас. Биринчидан, Қатардаги турнир бошланишига бир неча ой қолганида Вахид Халихожич ўрнига Африка Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан Валид Реграги бош мураббий этиб тайинланди. Иккинчидан, жамоага собиқ бош мураббий даврида четлатилган Зиёш ва Мазрауи қайтди.
«Бу ўйин — Марокаш футболи тарихида из қолдириш учун имконият», — деди Реграги. Бу ўйин арафасида кўпчилик Калининградда тўрт йил муқаддам ўтказилган ўйинни ҳам эслади. Ўшанда испанлар Марокашга қарши ўйинда ютқазиб, гуруҳда қолиб кетишга жуда яқин келган, аммо қўшимча дақиқаларда Яго Аспаснинг голи билан ҳисобни тенглаштирганди. Кейинроқ 1/8 финалда унинг пеналтилар сериясидаги охирги зарбасини Игор Акинфеев тўсади.
Бускетснинг рекорди
Ўйин кутилганидк бошланди — «Қизил фурия» тотал устунлик қилиши билан. Фақат испанларнинг бошланғич таркиби ажабланарли эди. Энрике классик марказий форвардсиз ўйнаши одат тусини олмоқда. Бу сафар эса асосий таркибдагиларнинг фақат икки нафари амплуасига кўра ҳимоячи эди. Ва Родри мудофаа марказидан жой олиши — ҳозирги турнир учун стандарт картинага айланиб улгурган бўлса, Маркос Льоренте бир йилдан ортиқ вақт мобайнида терма жамоада қанот ҳимоячиси ролида кўриниш бермаганди.
Қолганлар ўз жойида тушди. Жаҳон чемпионатларида 17-ўйинини ўтказган ва Икер Касиляс ва Серхио Рамоснинг рекордини такрорлаган Бускетс ҳам, 1958 йилги турнирда 17 ёшида мундиаллар плей-оффида ўйнаган Пеледан кейин бу натижани такрорлаган илк футболчи бўлган Гави ҳам. Биринчи бўлим статистикаси ҳам икки кўрсаткичга кўра одатий кўринишда эди. Испания тўпга эгалик қилиш бўйича (70 фоиздан ортиқ) ва узатмалар бўйича (Opta версиясига кўра 344 га қарши 122) катта устунликка эришди.
Фақат бу рақамлар европаликларга ҳеч нарса келтирмади. 45 дақиқа давомида биргина хавфли зарба берилди, тўп ҳимоячилар ортига ташлаб берилганида Асенсио ўткир бурчакдан туриб йўллаган зарба дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. Марокашликларда эса бундан ҳам хавфлироқ вазиятлар бўлди, Ҳакими ижросидаги жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинидан бир неча сантиметр юқоридан ўтиб кетди. Шунингдек прессинг орқали тўпни эгаллаб олган Мазрауининг зарбаси хавфли чиқди. Биринчи бўлимда дриблинглари билан ёдда қолган Буфалнинг узатмасини эса Агерд дарвоза тўрига жойлаб қўйишига бир бахя қолди.
Бунунинг вақти
Умуман олганда, ўйин давомида «стерил эгалик» атамасини эслаш учун сабаблар кўп бўлди. Испанлар чиройли футбол намойиш этишга уринган бўлса-да, марокашликларнинг мудофаадаги сифатли футболи ундан қолишмади. Марказий ҳужумчи Ан-Носири ҳам, ўрта линияга жавобгар Амрабат ҳам ҳимояда меҳнат қилишди. Шу билан бирга «Шерлар» деярли фол қилишмади ва стандарт вазиятлар хавфини нолга тенглаштиришди.
Вақти-вақти билан кескинлик юзага келди, аммо испанлар бурчакдаги байроқ атрофидагина йиқитилди, Асенсио ва Ольмонинг 2018 йилги жаҳон чемпионатида Ройс ва Крооснинг ижросини такрорлашга уриниши Бунуни доғда қолдира олмади. Фақат захирадан ўйинга қўшилган Моратанинг ва яна бир жокер — Уильямснинг уринишлари — испанлар марокашликлар мудофаасини ёриб ўта бошлаганини кўрсатди. Бундай ҳолатда янги кучлар талаб этиларди ва Реграги аввалига Буфални захирага олди, кейин эса Мазрауи бошчилигида уч футболчини алмаштирди, асосий вақт сўнггида эса жароҳат олган Агерд ҳам ўйиндан олинди.
Аммо «Шерлар»нинг аралаш таркиби ҳам испанларга қарши тура олди, европаликларда хавфли вазиятлар яна йўқолиб қолди. Тўғри, рақиб иккинчи рақам остида ҳаракат қилди, аммо бунга ўхшаш рецептлар Франция, Бразилия ва Аргентинанинг рақибларини қутқара олмаганди. Овертаймларда Симоннинг Чеддиранинг зарбасини қайтариши ўйиндаги энг хавфли вазият бўлди.
🇲🇦 The dream continues for @EnMaroc #FIFAWorldCup | #Qatar2022
— FIFA World Cup (@FIFAWorldCup) December 6, 2022
Қўшимча бўлимларнинг охирги дақиқасида эса Сарабия дарвоза олдида туриб тўпни устунга теккизди.
Марокашликлар посбони Буну пеналтилар сериясида зарбани тўсмоқда. Фото: Reuters
Афтидан, «Қизил фурия» учун йирик турнирларда 120 дақиқа ўйнаш тақдир бўлиб қолди. Аввалги жаҳон чемпионатида Россия билан ҳам, кейин Евро-2020 турнири плей-оффида учта ўйинда овертаймлар (иккитасида пеналтилар серияси) бўлганди. Энди эса — марокашликларга қарши лотереяда дастлаб зарбага яқинлашган Сарабия яна устунга қараб тепди, Солер ва Бускетснинг зарбалари Буну учун осон ўлжага айланди, ҳал қилувчи зарбани эса Ҳакими паненка услубида ижро этди.
Африкаликлар сенсациялар кўрсатиш лимити ҳали тугамаганини кўрсатишди. Ўз тарихида илк бор ЖЧ чоракфиналига чиққан «Шерлар» ўзининг шарқона эртагини ёзишда давом этади, бу Испания эса — Фурия эмаслигини кўрсатиб қўйди.
Рамуш — Португалиянинг янги кумири! Криштиану захирада қолдирилди, ёш юлдузда эса — ҳет-трик. Португаллар Швейцарияга олти гол уришди ва чоракфиналга йўл олишди.
ЖЧ-2022. 1/8 финал, 6 декабр, «Лусайл»
Португалия — Швейцария 6:1
Голлар: Рамуш (17, 51, 67), Пепе (33), Геррейру (55), Леау (90+2) — Аканжи (58).
Португалия – Кошта, Далот, Пепе, Диаш, Геррейру, Карвалью, Отавио (Витинья, 74), Силва (Невеш, 81), Фернандеш (Леау, 87), Фелиш (Роналду, 73), Рамуш (Орта, 74).
Швейцария – Зоммер, Родригес, Шер (Жемерт, 46), Аканжи, Фернандеш, Варгас (Окафор, 66), Жака, Фройлер (Закариё, 54), Соу (Сеферович, 54), Шакири, Эмболо (Яшари, 89).
Огоҳлантиришлар: Шер (43), Жемерт (59).
Сардор захирада
Португалия мадҳияси ижро этилаётганида «Лусайл» стадионидаги мухлислар сюрреалистик картинага гувоҳ бўлишди: ўнлаб фотографлар ўз камералари объективларини захира ўриндиғига қаратишди, асосий таркибни эса фақат бир неча киши суратга туширарди. Бу ҳозирги вазиятни яққол ифодалайдиган эпизод.
Криштиану Роналду захира ўриндиғида. Фото: Reuters
Барчасини бир ном изоҳлайди — Криштиану Роналду. Евро-2008 дан буён Португалия илк бор йирик турнирдаги ўйинни ўзининг асосий юлдузисиз бошлади. Ва бунга жароҳат ёки дисквалификация сабаб эмас: расмий сабаби — тактик ечим. Португалия бош мураббийи Фернанду Сантуш сардорга жой топилмаган баҳсли бошланғич таркибни шундай изоҳлади.
Криштиану — Португалия футболи рамзи. У жаҳон чемпионати бошланишини ҳаммадан кўра кўпроқ кутганди, чунки бу ерда «Манчестер Юнайтед»дагидан фарқли равишда унга ишонч билдирилади. Сўнгги 18 йилда Роналду терма жамоанинг фақат тўрт ўйинида захирадан ўйинга қўшилганди.
Ёш Рамушнинг порлаши
Сантуш нафақат Криштиануни, балки бошқа етакчиларни ҳам захирага ўтқазиш билан ҳайратлантирди — Рубен Невеш ва Жоау Канселу ҳам захира ўриндиғида қолди, шундай экан мураббийнинг қарорлари майдондаги линияларнинг ҳар бирига таъсир кўрсатарди. Аммо бу қарорлар тўғри бўлиб чиқди.
Сантушни ватанида консервативлиги ва мослашувчанлик йўқлиги учун танқид қилишад ва унга доимий равишда Евро-2016 финалида жамоани очиқчасига жароҳат олган Роналду бошқарганини эслатишади. Аммо сокин португалиялик мутахассис саккиз йилдан буён вазиятни оқилона назорат қилмоқда ва ҳар сафар танқидчиларининг оғзини ёпади. Сантушнинг мухлисларга маъқул келмайдиган «тактик ечимлари» кўрсатдики, унинг учун авторитетлар йўқ. Роналду Корея билан ўйинда эрта захирага олинганидан очиқчасига норозилик билдирганди, ўйиндан олдинги матбуот анжуманида эса мураббий Криштианунинг бу ҳаракати ўзига ёқмаганини айтди.
Сантуш Роналдунинг захирада қолишини тактика туфайли эканини айтган бўлса-да, бунга ўша ҳаракат ҳам таъсир қилгани тайин. Нима бўлганда ҳам у ҳақ, унинг танлови натижа келтирмоқда. Корея билан ўйинда Португалия ютқазиб қўйганди ва Сантуш жамоани силкитиб қўйиши талаб этиларди. Ва таркиб янгиланди: бунга қадар Қатарда фақат ўн дақиқа ўйнаш имконига эга бўлган 21 ёшли Гонсалу Рамуш яқин «тўққизлик»ка чап оёқда кучли зарба бериб ҳисобни очди.
Ramos THUNDERS it in 💥 🇵🇹 #LetItFly with @qatarairways pic.twitter.com/FprGsmtnug
— FIFA World Cup (@FIFAWorldCup) December 7, 2022
Қарилик билмас Пепе
«Бенфика» форварди гол урган маҳалда камералар Роналдуга қаратилди. Унда аралаш туйғулар кўриниб турарди. Бир томондан у голни хурсандчилик билан нишонлади, чунки у жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш орзуси ҳақида гапириб келади. Бошқа томондан, голни Роналдунинг ўрнига тушган футболчи урди — 21 ёшли Рамуш майдонда айнан унинг позициясида ҳаракат қилади.
Португалия шундан кейин ҳам босим қилишда давом этди: Отавиу ва яна шу Рамуш ёмон бўлмаган зарбалар ижро этди. Швейцария эса фақат 30-дақиқага келиб уйғонди, ўшанда Шақири жарима зарбасидан кучли зарба йўллади. Фройлерда ҳам яхши вазият бўлди, Диогу Кошта унинг зарбасини қийинчилик билан қайтариб, португалларни қутқариб қолди.
Аммо айнан Сантуш жамоаси ўйин боришини назорат қилди ва ҳақли равишда иккинчи голни урди. Буни эса Рамушнинг отаси тенги бўлган 39 ёшли Пепе амалга оширди. Бу вазиятда яна Бруну Фернандеш бурчакдан ажойиб узатма берди — ва ҳисоб 2:0.
Caught Pepe’s goal! pic.twitter.com/tmZOy7KoLT
— Rahul (@rahulm3) December 6, 2022
Чемпионатнинг илк ҳет-триги
Танаффусга қадар ҳисоб йирик кўриниш олмади, аммо Португалия шунчалик мустаҳкам кўринардики, ўйин натижаси амалда ҳал бўлиб улгурганди. Мурат Яқин танаффусда биргина алмаштириш қилди ва биринчи бўлимни тўлиғича ёмон ўтказган ҳимоячи Шерни майдондан олди, аммо жамоага кўпроқ ўзгаришлар талаб этиларди.
Португалия эса захира кучларисиз ҳам ўзини жуда яхши ҳис қиларди, шунга қарамай иккинчи бўлим бошларида Роналду чигалёзди машқларини амалга оширишга йўл олди. Криштиану шу ерда туриб ўз ўрнини эгаллаган футболчининг голини томоша қилди — Рамуш дублни расмийлаштирди. Швейцариялик ҳимоячилар ҳам Роналду каби бир четда рақиб ҳужумини кузатиб туришди ва кўп ўтмай тўртинчи голни ҳам ўтказиб юборишди — бу сафар Геррейру гол урди, аммо унга пасни Рамуш берди.
A six-goal outing to send Portugal to the Quarter-finals 🇵🇹#FIFAWorldCup | #Qatar2022
— FIFA World Cup (@FIFAWorldCup) December 6, 2022
Бурчак зарбасидан кейин Аканжи бир жавоб голини урди, аммо бу гол нафақат португалларнинг голлари фонида, балки «Лусайл»даги ҳайқириқлар фонида ҳам сезилмай кетди. Иккинчи бўлим мобайнида бутун стадион Криштианунинг майдонга тушишини талаб қилиб, унинг номини айтиб чақирди. Ва бу ҳайқириқлар фонида Рамуш учинчи голни ҳам урди. Жаҳон чемпионатидаги илк ҳет-трик ҳеч ким кутмаган футболчи томонидан урилди.
Кумирнинг пайдо бўлиши
73-дақиқада трибуналар янада жонланди, шу паллада майдон четида уларнинг келишига сабабчи бўлган инсон пайдо бўлди. Роналду бундай қабулдан ўта мамнун эди — у табассумини яшира олмади ва оқшом қаҳрамони Рамушни алмаштириб, ўз голини уриш учун чопиб кетди. Кўп ўтмай португаллар фойдасига жарима зарбаси белгиланди, аммо Роналдунинг зарбаси жонли девордан ўтмади. Кейинроқ у барибир тўпни дарвозага йўллади, аммо офсайд қайд этилди.
Криштиану жаҳон чемпионатлари плей-оффидаги илк голини уришга роса уринди, аммо жамоанинг ўйиндаги олтинчи голини захирадан майдонга тушган бошқа бир форвард — Рафаэл Леау қўшимча дақиқаларда урди ва якуний натижани ўрнатди.
🤯 What an angle of @RafaeLeao7's goal last night...
— SempreMilan 🏆 (@SempreMilanCom) December 7, 2022
📹 @JDFootballpic.twitter.com/qb7cJffPhT
6:1 — фавқулодда воқеаларга бой, олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳисоб ва Португалия ҳақли равишда чоракфиналга йўл олган ўйин. Бу босқичда уларни турнирнинг асосий сенсацияси — Марокаш жамоаси кутмоқда.
Энди жаҳон чемпионатида икки кунлик танаффус.
Чоракфиналнинг барча жуфтликлари:
9 декабр
20:00. Бразилия — Хорватия
00:00. Нидерландия — Аргентина
10 декабр
20:00. Марокаш — Португалия
00:00. Франция — Англия
Марокаш, Испания, Гонсалу Рамуш, Сенсация “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...