
Бугун Англия Премьер-лигасининг 2-тур учрашувларига старт берилади. Футбол ишқибозлари ҳукмига бир қатор қизиқарли бўлган ўйинлар ҳавола этилади.
Жумладан, турни "Манчестер Юнайтед" - "Саутгемптон" учрашуви очиб беради. Жозе Моуринью шогирдларида яна ғалаба қозониш имкони бор.Бундан "қизил иблислар" фойдаланишлари керак бўлади.
Қолган баҳслар эртага ва индинга бўлиб ўтади.
Бу турда "Манчестер Сити" жамоаси сафарда "Сток Сити" меҳмони бўлади. Гвардиола футболчилари олдида ҳам уч очколик вазифа турибди.
Лондоннинг "Челси" жамоаси ҳам сафарда "Уотфорд" билан ўйнаса, "Бёрнли" ўз майдонида "Ливерпуль" жамоасини қабул қилади. Етакчи жамоаларга осон бўлмаслиги аниқ.
Мазкур турда марказий ўйин бор. Унда ўтган йилги чемпион "Лестер" жамоаси Лондоннинг "Арсенал" клубини қабул қилади. Бу жамоалар биринчи турда мағлубиятга учрашган. 2-турда улар қандай натижа қайд этишади?
Бу саволга эртага жавоб оламиз.
Ушбу тур анонси билан танишинг:

Манба: www.fut.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар