Челси Сес Фабрегасни тайинлашдан огоҳлантирилди

Челси клуби Сес Фабрегасни бош мураббий этиб тайинлаш фикридан қайтишга чақирилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, собиқ футболчи ҳали етарлича тажрибага эга эмас ва унинг ҳозирги жамоаси Комо муҳим ўйинларда барқарорликни сақлай олмаяпти. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
2025-26 йилги мавсумда Энзо Мареска ва Лиам Росениор билан хайрлашган Челси яна янги бош мураббий изламоқда. Тодд Боэли бошчилигидаги клуб раҳбарияти мураббийлар ўриндиғидаги беқарорликка чек қўймоқчи. Гарчи жамоа Англия Премер-лигасида кучли еттиликдан чиқиб кетган бўлса-да, клуб трансфер бозорида фаол бўлишда давом этмоқда.
Собиқ ҳимоячи Тони Дориго ГОАЛ нашрига берган интервюсида Фабрегаснинг Комо жамоасидаги ишини юқори баҳолади, бироқ унинг Челси каби босим юқори бўлган клуб учун ҳали тайёр эмаслигини таъкидлади. Дориго Комо жамоасининг Интер ва Италия Кубоги каби муҳим баҳсларда ҳисобда олдинда бориб, якунда мағлубиятга учраганини мисол қилиб келтирди.
Дориго фикрича, Челси учун Андони Ираола ёки Марко Силва каби Англия Премер-лигаси тажрибасига эга мураббийлар айни муддао бўлиши мумкин. Фабрегас келажакда буюк мураббий бўлиши шубҳасиз, аммо ҳозирги босқичда у ҳали ўз фалсафасини шакллантириш жараёнида.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!