Spotify сунъий интеллектга асосланган DJ функциясини кенгайтирмоқда

1 дақиқа ўқиш217
Spotify сунъий интеллектга асосланган DJ функциясини кенгайтирмоқда

Spotify компанияси пайшанба куни ўзининг интерактив сунъий интеллект (AI) DJ функцияси эндиликда яна тўртта янги тилни қўллаб-қувватлашини эълон қилди. Эндиликда фойдаланувчилар француз, немис, италян ва бразилия португал тилларида ҳам мусиқий шарҳларни тинглашлари мумкин. Бунгача ушбу функция фақат инглиз ва испан тилларида мавжуд эди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Компания ҳар бир тил учун ўзига хос ном ва характерга эга бўлган янги AI DJ образларини тақдим этди: Маиа, Бен, Алех ва Дани. Тил имкониятларининг кенгайиши билан бир қаторда, ушбу функция Австрия, Бразилия, Франция, Германия, Италия, Португалия, Жанубий Корея ва Швейцария каби мамлакатларда ҳам ишга туширилди. Ҳозирда AI DJ дунёнинг 75 дан ортиқ мамлакатида фойдаланиш учун очиқ.

Дастлабки босқичда AI DJ фақат фойдаланувчиларнинг дидига мос мусиқаларни танлаб, улар ҳақида қисқача маълумот берар эди. Бироқ, 2025-йил май ойида киритилган янгиланишлар билан функция янада интерактивлашди. Эндиликда фойдаланувчилар ChatGPT, Claude ёки Gemini каби сунъий интеллект тизимларига ўхшаб, AI DJ билан мулоқот қилиб, кайфият ёки жанр бўйича мусиқий сўровлар юборишлари мумкин.

Spotify ўз иловасига сунъий интеллектга асосланган янги имкониятларни мунтазам равишда қўшиб бормоқда. Хусусан, фойдаланувчилар шунчаки ўзлари хоҳлаган мусиқа ёки подкаст турини таърифлаш орқали махсус плейлистлар яратишлари мумкин бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?