Huawei Нова 15 Мах тақдим этилди: 8500 мА/соат сиғимли батарея

Huawei компанияси глобал бозор учун мўлжалланган янги Нова 15 Мах смартфонини намойиш этди. Қурилманинг энг асосий устунлиги — 8500 мА/соат сиғимга эга улкан аккумулятор бўлиб, у 25 соатгача ГПС-навигация ва 48 соатгача узлуксиз суҳбатлашиш имконини беради. Смартфон 40 Вт қувватда симли зарядланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги модел 6,84 дюймли ОЛEД дисплей билан жиҳозланган бўлиб, у 120 Гтс янгиланиш тезлигини ва 2756 × 1272 пикселли аниқликни қўллаб-қувватлайди. HDR режимида экран ёрқинлиги 4000 нитгача етади. Қурилманинг оғирлиги 232 граммни ташкил этади.
Смартфон корпусида фойдаланувчи хоҳишига кўра созланиши мумкин бўлган махсус “Х” тугмаси мавжуд. Асосий камера 50 ва 2 мегапикселли сенсорлардан иборат, олд камера эса 8 мегапикселли. Қурилма ЭМУИ 14.2 операцион тизимида ишлайди.
Huawei шунингдек, глобал бозор учун Ватч Фит 5 Про ақлли соати ва МатеПад Pro Max планшетини ҳам тақдим этди. Нова 15 Мах моделининг нархи ҳозирча маълум қилинмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!