date

Бавария раҳбарияти Чемпионлар лигасидаги ҳакамликдан норози

Бавария раҳбарияти Чемпионлар лигасидаги ҳакамликдан норози

Бавария бош директори Ян-Кристиан Дреэзен Пари Сен-Жермен билан кечган Чемпионлар лигаси ярим финалидан сўнг UEFA ҳакамлар тайинловини кескин танқид қилди. Мюнхен клуби Аллианз Аренадаги баҳсли қарорлар туфайли финал йўлланмасидан маҳрум бўлганини таъкидламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Дреэзен португалиялик ҳакам Жоао Пинҳейронинг тажрибасизлигига урғу бериб, бундай муҳим ўйинга нима учун айнан у тайинланганини савол остига олди. БИЛД нашрига берган интервюсида у ҳакамнинг бунгача бирор марта ярим финал бошқармагани ва умуман Чемпионлар лигасида атиги 15 та ўйин ўтказганини ҳайратланарли ҳолат деб атади.

Бош мураббий Винсент Компани ҳам ҳакамликдан норозилигини яширмади. Айниқса, Жоао Невеснинг қўли билан ўйнаган вазиятида пеналти белгиланмагани белгиялик мутахассисни ғазаблантирди. Компани қоидалар бўйича бу пеналти бўлмаслиги мумкинлигини тушунса-да, ҳакамнинг қарорларини мантиқсиз деб атади.

Шунингдек, Нуно Мендеснинг иккинчи сариқ карточка олиши керак бўлган вазиятда ҳакамнинг иккиланиб қолгани Бавария вакилларининг кескин эътирозига сабаб бўлди. Спорт директори Макс Эберлнинг сўзларига кўра, агар ўша вазиятда қизил карточка кўрсатилганда, ўйин бутунлай бошқача тус олган бўларди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария раҳбарияти Чемпионлар лигасидаги ҳакамликдан норози