date

Руппур АEСининг биринчи энергоблоки Россия автоматлаштирилган бошқарув тизими билан жиҳозланди

Руппур АEСининг биринчи энергоблоки Россия автоматлаштирилган бошқарув тизими билан жиҳозланди

Росатом компанияси томонидан қурилаётган Бангладешдаги Руппур атом электр станциясининг биринчи энергоблоки Россиянинг автоматлаштирилган бошқарув тизимлари билан таъминланди. Росатом таркибидаги РАСУ (Автоматлаштирилган бошқарув тизимлари) корхонаси станцияга технологик жараёнлар ва радиацион назоратни амалга оширувчи 22 та қуйи тизимни ўрнатди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу тизимлар энергоблокдаги ускуналар ишини, электр энергиясини тармоққа узатишни ҳамда технологик жараёнларнинг барқарорлигини назорат қилади. РАСУ бошқарувчи директори Глеб Мурашовнинг таъкидлашича, барча тизимлар созланиб, фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилган. Лойиҳа доирасида радиацион назорат тизимлари илк бор ихчам стенд кўринишида ишлаб чиқилган.

Ўтган ҳафта Руппур АEСида муҳим босқич — биринчи энергоблок реакторига ядро ёқилғиси юкланди ва физик ишга тушириш жараёни амалга оширилди. Дакка шаҳридан 160 км узоқликда жойлашган станция умумий қуввати 2400 МВт бўлган иккита ВВEР-1200 реакторидан иборат.

2015-йилда имзоланган келишув асосида қурилаётган ушбу объект Бангладеш тарихидаги илк атом электр станцияси бўлади. Айни дамда Россия технологиялари асосида Миср, Венгрия, Туркия ва Хитойда ҳам АEС қурилиш ишлари давом этмоқда, Қозоғистонда эса лойиҳа бўйича изланишлар олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Руппур АEСининг биринчи энергоблоки Россия автоматлаштирилган бошқарув тизими билан жиҳозланди